Навоийда уруш ва меҳнат фахрийларига медаллар топширилди

апрел 18, 2015   - 0 +
Барчамиз биламизки, иккинчи жаҳон урушида юртимиздан 1.5 миллион киши урушга борган, уларнинг 500 минг нафари ҳалок бўлишган, бедарак йўқолишган. Кўпчилик юртдошларимиз майиб-мажруҳ бўлиб қайтишган. Куни кеча вилоят ҳокими Э.Турдимов бошчилигида шу бугунгача дориламон замонда яшаб, қарилик гаштини сураётган вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида яшовчи 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фахрийларига давлатимиз раҳбари И.Каримовнинг Фармони асосида таъсис этилган Ғалабанинг 70 йиллиги эсдалик медали тантанали равишда топширилди. Навоий шаҳридаги 11 нафар уруш ва 4 нафар меҳнат фахрийларига вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, вилоят касаба уюшма бирлашмалари томонидан фахрийларга медаллар билан бирга эсдалик совғалари ҳам топширилди. Биринчилардан бўлиб медал соҳиби бўлган иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 86 ёшли Раиса Петухова " Мен урушни суронли кунларини бошимдан кечирганман, канцлагерда бўлганман, урушдан кейин Навоийга келиб жамият равнақига ҳисса қўшдим, шу кунларга етиб келганимга шукроналик билдирар эканман, ҳамма тинч-иноқ яшашини, соғ бўлишини тилайман, кўрсатилган ҳурмат ва эҳтиром учун катта раҳматлар айтаман” деди. Ана шундай медал соҳиби бўлган Ҳаким Халилов, Разила Жалилова ва Муҳаммад Шовбердиевларнинг хонадонига ташриф буюрилганда, улар ҳам Ўзбекистон Президентига юксак эътибор учун ўз миннатдорчиликларини билдириб, ёшлар ўзларига яратилган шарт-шароитлар, имкониятлардан унумли фойдаланиб, ҳалол меҳнат қилишларини, тинчликнинг қадрига етишларини тилашди.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера