Семинар чигит экишга бағишланди

апрел 18, 2015   - 0 +
Баҳор деҳқон учун муҳим фасл, сабаби ерга уруғ қадалади, агротехник тадбирлар ниҳоясига етказилади. Шу кунларда вилоятимиз пахта майдонларида чигит экин бошланди. Навоий вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, деҳқон фермерлар Кенгаши ҳамда қатор мутасадди ташкилотлар томонидан Қизилтепа туманида ўтказилган семинар ана шу хайрли ишни бошлашга бағишланди. Тадбирда пахтачилик билан шуғулладиган фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этдилар. Бугунги кунда вилоятимизда пахтачилик билан шуғулландиган 1100 фермер хўжаликлари томонидан 2015 йилда 100 минг тонналик пахта хом ашёсини етиштириш учун контрактация шартномалари тузилган. Фермер хўжаликларига ўз вақтида уруғлик чигитларни етказиб бериш учун 38 та уруғлик чигит тарқатиш ва етказиб бериш шаҳобчалари ташкил этилган. Бу йилги мавсум учун 2055 та ҳайдов, 922 та чопиқ тракторлари, 3255 та ворона  ва 136 та ер текислагич ҳамда 334 та чигит экиш ускуналари тахт қилиб қўйилган. шунингдек 2015 йилги пахта хом-ашёсини етиштириш учун вилоят бўйича 1417 тонна ёқилғи заҳираси жамланган. Семинар давомида мутахассислар баҳорги бароналашни ўз вақтида ўтказиш, ерни тайёрлаш, чигит намлиги белгиланган миқдорда яъни 90-94 фоиз бўлишига эътибор қаратиш, экиш сифатига аҳамият қаратиш каби муҳим масалалар ҳақида ўртоқлашдилар.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера