Демократик ўзгаришларда ННТлар роли

апрел 18, 2015   - 0 +
Бугун 18 апрель куни Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази”да Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Навоий вилоят ҳудудий бўлимининг "Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривожланишининг миқдор ва сифат ўзгаришлари: Навоий вилояти мисолида” мавзусидаги ҳисобот конференцияси бўлиб ўтди.
Конференция иштирокчилари институт Навоий ҳудудий бўлимининг 2015 йилдаги фаолияти бўйича мазкур ҳудудий бўлинма раҳбари Х.Рауповнинг ҳисоботини тинглаб, муҳокама қилдилар. Ҳисобот даврида институтнинг ҳудудий бўлинмаси томонидан фуқаролик жамияти ривожланишининг турли йўналишлари бўйича 76 та тадбир ўтказилган бўлиб, шундан 13 таси туманлар ва олис аҳоли пунктларида ташкил этилди. Ўтказилган тадбирларнинг 42 таси марказий ва маҳаллий ОАВларида ёритилган.
Фуқаролик жамияти институтлари – фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (маҳалла), сиёсий партиялар, оммавий ҳаракатлар, жамоат ташкилотлари ва фондлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, мустақил оммавий ахборот воситалари – фуқаролик жамиятининг асосини, унинг таркибини ташкил этади.
Ўтган давр мобайнида Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш учун ташкилий-ҳуқуқий ва моддий шароитларини яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Вилоятда бўлаётган демократик ўзгаришларни амалга оширишдаги роли ва аҳамияти ортган, ижитмоий-иқтисодий ривожланиш бўйича қабул қилинаётган йиллик давлат дастурини амалга оширишда миллий ННТ фаоллашганини кўриш мумкин. Ўтган йилги "Соғлом бола йили” дастурини бажарилишида вилоятда фаолият юритаётган 20 та ННТлар иштирок этганлар.
Аҳолини ташвишга солаётган долзарб муаммоларни ёритишда  маҳаллий ОАВнинг роли ошган, шу йўналишда 2015 йилда ўрганилган вилоятдаги 26 газеталарда 38 та ана шу йўналишдаги  материаллар чоп этилган.
Институт томонидан ўтказилган тадқиқотларда фуқароларнинг, айниқса ёшларнинг сиёсий онги вам маданияти юксалиб борганлиги қайд этилган, бу эса демократик давлат қуриш ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг муҳим шартидир.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера