Карманада "Ташаббус-2015" танлови ўтказилди

апрел 20, 2015   - 0 +
Ҳар йили республикамиз ҳудудларида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Ташаббус” танлови кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, миллий ҳунармандлик анъаналарини асраб-авайлаш ва ривожлантиришнинг муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Бугунги кунда вилоятимизда иш билан банд бўлган аҳолининг 57.8 фоизи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларида меҳнат қилишмоқда. Шунингдек 2014 йилда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 35.9 фоизи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланадиган корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган. Шу кунларда вилоятимизда ўзбекистон республикаси Президент соврини учун ўтказилаётган "Ташаббус-2015” танловининг шаҳар ва туман босқичлари ўтмоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланувчилар, тадбиркорлар ва фермер иштирокида Кармана туманида ўтказилган танловда 2014 йилда 200 та тадбиркор иштирок этган бўлса, бу йил улар сони 400 кишини ташкил этмоқда. Бу танлов туфайли тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётганлар рағбатлантириб, илғор кўрсаткичлар намойиш этилиб, тарғиб қилинмоқда хусусий мулкдорлар синфининг шаклланиши учун қулай шароитлар яратилмоқда, тадбиркорларга билим ва маҳоратини оширишда янги имкониятлар бермоқда. Ўз навбатида тажрибали тадбиркорлар иши билан танишган ёш тадбиркорлар, фермерлар келгусида улардан ибрат олиб, ўз шахсий ишларини янада кенгайтиришларига замин бўлмоқда. Товар ишлаб чиқарувчилар намойишларида кишини диққатини тортадиган ишлар шу қадар бисёрки, анъанавий "Ташаббус” кўрик-танлов улар учун ҳисобот бўлди. Танловнинг ўзига хос жиҳати шундаки у "Кексаларни эъзозлаш йили” дастури билан боғлиқ бўлиб, унга кўра "Энг кекса тадбиркор”, "Энг кекса фермер”, "Ҳунармандлар мактаби”, "Энг ёш ишбилармонларга устоз-шогирд” анъанаси тарзида тақдим эталди. Бу йилги танловда иштирокчилари томонидан кўрик-танловда намойиш этилаётган кенг турдаги маҳсулотлар туманда барча соҳаларда, шунингдек халқ миллий ҳунармандчилиги янада ривожланаётганини кўрсатди. 
Ғолиблар кўрик-танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера