Санжар Cobo.uz танлови ғолиб бўлди

апрел 21, 2015   - 0 +
Миллий интернет сайтлари хабарларига кўра,  Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳридаги 1-сонли ўрта мактабнинг 9 синф ўқувчиси  Санжар Нормуродов рус тилида таълим олувчи ўз тенгқурлари ўртасида физика фанининг билимдони эканини намойиш қилиб, Cobo.uz танловининг ғолибига айланди ҳамда Lenovo ноутбукини қўлга киритгани ҳақида маълум қилинган. 2015 йилнинг март ойида Cobo.uz навбатдаги «Наврўз – 2015» танловини ўтказди. Cobo.uz танлови иштирокчилари мактаб фанлари бўйича мамлакатимиздаги етук мутахассислар томонидан тақдим этилган дарс ишланмаларини мустақил тарзда ўрганиб чиқиб, айнан мана шу материаллар асосида тузилган тестларни ечадилар. Танлов тестлари бўйича энг юқори балларни тўплаган Cobo.uz фойдаланувчилари қимматли соврин эгаларига айланадилар. Ана шу танловда 26 нафар ғолиблар ичида навоийлик Санжарнинг ҳам борлиги қувонарли бир ҳолдир. Танлов ғолибининг олий ҳиммат ва хайру саҳоват эгаси эканлиги шундаки,  ў ўзига ғолиблиги учун берилган компьютерни  устози, мактабнинг физика фани ўқитувчиси Нодира Неъматовна Абдураҳмоновага совға қилди.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера