Тадбиркорнинг ишончли ҳамкори

апрел 21, 2015   - 0 +
Бугунги кунда аҳолига юқори даражада сифат ва замонавий банк хизматлари кўрсатиш, янги иш ўринлари яратиш мақсадида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш борасида "Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банкининг Навоий вилоят филиали жамоаси томонидан 15 турдаги банк хизматлари кўрсатилиб келинмоқда. Банк хизматининг янги, замонавий турларидан "Интернет-банк” ва "СМС-банк” хизматларига эса 1000 нафардан ортиқ мижоз жалб қилинган. 
 2014 йилда банк томонидан кичик бизнес субъектларига барча молиялаш манбалари ҳисобидан 48 миллиард 960,3 миллион сўм кредитлар ажратилиб, 2747 та янги иш ўринлари вужудга келтирилди. Жумладан, микромолиявий хизматлар кўрсатиш соҳасига 23382 миллион сўм микрокредит маблағлари ажратилган бўлса,  496 нафар коллеж битирувчисига 2393 миллион сўм имтиёзли кредит маблағнинг берилиши уларнинг ҳаётда ўз ўринларини топиши, бизнесини юритиши, юрт равнақига ҳисса қўшишларига замин бўлмоқда. Юқоридаги натижаларга кўра банкнинг мижозлари йилдан йилга кўпайиб бормоқда.бу ерда мижозлар манфаати банк жамоаси учун ҳамиша устувор ва асосий ўринда туради.
Мазкур банк мижозларидан бири бўлган  Кармана туманидаги "Севолтепа равнақи” фермер хўжалиги 2000 йилдан буён фаолият кўрсатиб келади. 2010 йилдан буён ғалла ҳосилдорлиги 85-90 центнердан, пахта ҳосилдорлиги эса 40 центнердан ошириб бажарилмоқда. 2014 йилда ҳам 60 гектар ғаллазорнинг ҳар гектари ҳосилдорлиги қарийб 90 центнерни, 82 гектар ердаги пахта ҳосилдорлиги эса 40 центнердан ортиқни ташкил этди. Бу албатта, ўз-ўзидан бўлгани йўқлиги хўжалик раҳбари эътибор этади. Хўжалик ана шу банкнинг кредитлари ёрдамида 2 та  Белоруссияда ишлаб чиқарилган "МТЗ-80” русумли чопиқ, битта АҚШнинг "МХА-140” ҳайдов тракторлари ҳамда яқинда эса банкнинг 56 миллион сўм кредит маблағи ёрдамида Голландиянинг компьютер бошқарувига асосланган, лазерли ер текислаш техникасига эга замонавий трактори олиб келинди. Тез орада банк билан яқин ҳамкорликда хўжаликда чорвачиликни ривожлантириб, гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйилиши мўлжалланмоқда.
Шунингдек банкни ўзларини ишончли ҳамкорларига айлантирган "Голден Галакс”, "Фарида Азиз плюс”, "Море СТАР”, "Стандарт Навоий”, "Навоий Омад Сервис” ,"Навоий Сиддиқ Жамол” хусусий корхоналари, "Чашма нур Навоий”, "Матбуот медиа савдо”, "Рухшона Нозима Моҳина” масъулияти чекланган жамиятлари истеъмол бозорига полиэтилен плёнкалар, иссиқхона маҳсулотлари, матбаа буюмлари, катталар ва болалар кийим-кечаклари, пойафзал ҳамда пайпоқлар етказиб бериб, аҳолига замонавий хизматлар кўрсатишмоқда.
"Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банкининг Навоий вилоят филиали 2015 йилда жойлардаги филиаллари билан биргаликда кичик бизнес субъектларига барча молиялаш манбалари ҳисобидан 65 миллиард 300 миллион сўм кредитлар ажратилиши режалаштирилмоқда. 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера