Навоийга келишга 10 сабаб...

апрел 22, 2015   - 0 +
Интернетнинг uz24.uz веб сайтининг "Маданият” бўлимида "Навоий вилоятига бориш учун 10 сабаб” деб номланган мақола эълон қилинди. Ушбу мақолада муҳтарам Президентимиз И.Каримовнинг ташаббуслари билан 1992 йилда вилоят қайта ташкил этилгани, унинг бой ва қадимий тарихи ҳақида батафсил фикр юритилган.
Мазкур мақолада "бугунга келиб, Навоий вилояти ҳар томонлама ривожланган, обод ҳудудга айланди. Навоий вилояти мамлакатимизда ҳудудий жиҳатдан энг катта вилоят бўлиб, Қорақалпоғистондан кейинги иккинчи ўринни эгаллайди. Вилоят ўзига хос табиий шароитига кўра йирик уч қисмга бўлинади: вилоятнинг шимоли-ғарбий қисмининг бағрида не-не сир-синоатларни яшириб ётган Қизилқум чўли эгаллаган. Жануби-шарқий қисмида Нурота тоғ тизмаларига тегишли Қоратоғ, Оқтоғ сингари тоғлар бўй чўзган бўлса, Зарафшон дарёси воҳасининг Ўрта қисмида вилоятнинг деҳқончилик зонаси ўрнашган” дея таъриф берилган.
Агар Навоий вилояти ҳақида тўлиқроқ маълумот олмоқчи бўлсангиз ва уни жойнинг ўзида бориб ўз кўзингиз билан кўрмоқчи бўлсангиз вилоятда 10 та энг кўзга кўринган тарихий обидалар ва жойлар мақолада бу ҳудудга келишингизга сабаб қилиб кўрсатилади.
Булар: Қизилтепа туманида жойлашган "Тошмасжид меъморий мажмуаси” ва 
"Ванғози минораси”;
Кармана туманидаги Мавлоно Ориф Деггароний жомеъ масжиди, Работи Малик сардобаси, Мир Саид Баҳром мақбараси
Навоий шаҳридаги  Ҳазрати Алишер Навоий жомеъ масжиди;
Навбаҳор туманидани Сармишсой табиий-археологик мажмуа музей қўриқхонаси;
Нуротадаги Нурота чашмаси ва  Айдаркўл;
Конимех туманидаги Чордара қасри;
Вилоятнинг чўл ҳудудларидаги (Учқудуқ, Зарафшон)  Қизилқум барханлари бўлиб, уларнинг ҳар бири ҳақида расмли изоҳ ва таърифлар берилган. Барчани вилоятимизнинг гўзал гўшаларига таклиф этиб қоламиз.


 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера