Шоҳбоз жаҳон чемпиони бўлди

апрел 23, 2015   - 0 +
Навоийлик спортчиларимиз ҳам Ватанимиз байроғини баланд кўтариб, юртимиз довруғини дунё бўйлаб  тарқатмоқдалар. Шоҳбоз Турсунов ҳам ана шундай спортчи ёшларимиздан биридир. Россия Федерациясининг Москва шаҳрида бўлиб ўтган ва  30 дан ортиқ давлатлар вакиллари  иштирокида ўтказилган қўл жанги бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Ана шу чемпионатда 55 кг вазндаги бўлиб ўтган жангларда да Шоҳбозжон Турсунов ўзининг чинакам ирода ва ҳар томонлама кучли эканлигини намойиш қилиб, рақибларини енгиб  олтин медални қўлга киритди.  Уни навоийликлар ва яқинлари Навоий темир йўл вокзалида тантанали равишда кутиб олдилар. "Мен 55 кг бўлган вазнда Қозоғистон, Россия, Украиналик рақибларим билан кураш олиб бордим, айниқса Қозоғистонлик рақибим жуда кучли ва 2 марта жаҳон чемпиони бўлган экан, лекин менга юртимга бўлган муҳаббат, яқинларимнинг ишончи куч бағишлади ва ушбу чемпионатда ғолиб бўлиб, Ўзбекистон байроғини  фахр билан баланд кўтардим, устозларимга раҳмат” деди Шоҳбозжон. Айни кунларда у устозлари билан бирга Польшада бўлиб ўтадиган чемпионатга тайёргарлик кўриш ишларини олиб бормоқда, биз унга ғалаба қилишида омад тилаймиз.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера