Карманада икки авлод учрашуви бўлди

апрел 23, 2015   - 0 +
Юртимизда кексаларни эъзозлаш азалдан олий қадрият саналади. Халқимизнинг онгига сингиб кетган бу қадрият кундан-кунга сайқал топмоқда. Ана шунинг амалдаги ифодаси сифатида   Навоий вилоятининг Кармана туманидаги бир қатор маҳаллалар ва 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳамкорлигида икки авлод учрашуви тадбири ташкил этилди. Тадбирда тумандаги "Дуҳқон”, "Гулобод” ва "Кўҳнақўрғон” маҳалла фуқароларида яшовчи кекса онахонлар, фаоллар, тиббиёт ходимлари ва мактаб жамоаси таклиф этилди.
Мактаб ўқувчилари томонидан эрта турмуш қуриш ва унинг салбий оқибатлари, чет эга бориб ишлаш ва у ердаги сарсон-саргардонликлар саҳналаштирилган кўринишларда ифодали тарзда намойиш этилди. Тадбирда кекса онахонлар томонидан оддий тадбиркорлик, ҳунармандчилик қилиб ҳам чиройли қилиб оилани тебратиб, намунали ҳаёт кечириш мумкинлиги, бугунги кунда енгил-елпи ҳаётни истаб, чет элдан кўп пул ишлайман деб бошқа йўлга кириб кетаётганлар ҳақида гапириб, ёшларга ўқиб, бирор касб эгаси бўлиб, меҳнат қилиш зарурлиги ҳақидаги ўғитларини билдиришди. Сўзга чиққан тиббиёт ходимлари, маҳалла фаоллари ҳам ўзга юртларга бориб сарсон-саргардон бўлишдан кўра ўзининг ҳалол меҳнати билан юрт равнақига ҳисса қўшиши мумкинлиги, четга бориб бойлик тўплашни орзу қилганларнинг  пала-партиш ҳаёти,  йўқотишлари, эрта турмушнинг она ва бола саломатлигига салбий таъсири, ажримлар ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди. Тадбирда иштирок этган кекса онахонлар шу кунлар, яратилган шароитлар учун шукроналик келтириб, ёшларга ўзларига берилган имкониятлардан фойдаланиб, эл корига ярайдиган инсонлар бўлишларини тилашди.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера