"Ташаббус-2015" шаҳар ва туман босқичлари бўлиб ўтди.

апрел 23, 2015   - 0 +
Президент соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида анъанавий равишда ўтказиб келинаётган "Ташаббус" республика кўрик-танловининг шаҳар ва туман босқичлари бўлиб ўтди, дея ахборот берган Навоий вилояти ҳокимлиги расмий сайти.
Давлатимиз раҳбари ташаббу­си билан 1996 йилда асос со­линган ушбу танлов ўтган давр мобайнида юртимизда кичик бизнесни ривожлантириш, аҳо­ли, айниқса, хотин-қизлар ва ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларнинг ишбилар­монлик қобилиятини юзага чиқа­ришда энг муҳим тадбирга ай­лан­ди. Бинобарин, унинг доира­сида иштирокчилар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот­лар­нинг кўргазма-ярмаркаси ташкил қилинаётгани, турли уч­ра­шувлар, тақдимот маросим­лари ва маҳорат дарслари ўтка­зи­лаётгани бизнес фаолиятини юритаётган юртдошларимиз учун айни муддао бўлаётир.
Танловнинг Навоий шаҳар босқичи ҳам ана шундай улкан таассуротларга бой, кучли рақо­бат муҳитида ўтди. Унда 30 га яқин тадбиркор ва ҳунармандлар ишлаб чиқарган маҳсулотлари билан қатнашдилар.
Танлов иштирокчиси "Мастер пенобетон" МЧЖ маиший техни­ка маҳсулотлари савдоси билан шуғулланади. Корхона қисқа вақт ичида ўзининг мижозларига эга бўлиб улгурди. Айни кунда Тур­кия, Хитой давлатлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйган.
— Юртимизда тадбиркорларга яратилаётган шарт-шароитлар ва им­ко­ниятлар эътироф этишга ло­йиқ, — дейди МЧЖ ходими Меҳ­риддин Раҳмо­нов. — Соҳага замонавий савдо турлари кириб келди, эндиликда бемалол ин­тер­нет биржаси ор­қа­ли дунё­нинг исталган нуқта­сидан ҳамкор топишимиз мум­кин. Бунинг са­ма­раси, ички бозор рақобат­бардош, сифатли маҳсулотларга эга бўлиб бор­моқда.
Азиза Олимова 23 ёшда. Ёш тадбиркорларга ярати­лаётган имкониятлардан фойда­ланиб, ўз бизнесини йўлга қўйган Азиза тўрт нафар ишчиси билан аёл­лар ва болалар кийим-кечак­лари тикиш билан шуғулланиб кел­моқда. Унинг кўргазмасидан ўрин олган янги дизайндаги ли­бослар ўзига хослиги билан кўп­чи­ликнинг эътиборини тортди. Шунингдек, Наталья Мелащенко гилдан ясаган буюмлар, та­қинчоқлар томошабинларда кат­та таассурот қолдирди. Ёки жо­рий йилда иш бошлаган "Навоий Қизилқум мебел" МЧЖ томо­нидан ишланган ёғоч маҳсулот­лари ҳам эътиборга тушди.
Ҳакамлар ҳайъати томонидан "Энг яхши тадбиркор" йўнали­шида тикувчилик билан шуғул­ланувчи "Триумф Горняк" МЧЖ ва  "Энг яхши ҳунарманд" йўна­лиши бўйича гилдан ясаган ҳайкалчалари билан ҳаммани қо­йил қолдирган Фахриддин Саъ­дуллаев биринчи ўринга лойиқ, деб топилди.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера