НАВОИЙ ШАҲРИДА ЯНА ЯНГИЛИК

апрел 24, 2015   - 0 +

 


НАВОИЙ ШАҲРИДА ЯНА ЯНГИЛИК

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан "Навоий кон-металлургия комбинати” Давлат корхонаси балансидаги айрим транспорт воситалари ва механизмлар, маъмурий бино, ишлаб чиқариш бино иншоотлари ва ноишлаб чиқариш майдонлари, моддий бойликларни Навоий шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси балансига бепул бериш тўғрисидаги Навоий вилояти ҳокимлиги ва "Навоий кон-металлургия комбинати” Давлат корхонасининг таклифларига розилик берилганлиги ҳамда вилоят ҳокимининг 2015 йил 20 апрелдаги Қ-66-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Навоий шаҳар ҳокимининг 22 апрелдаги Қ197/04 сонли қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

- белгиланган тартибда ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида берилган асосий воситаларни сақлаш харажатларини молиялаштирилиб борилишини таъминлаш;

- етти кун муддатда шаҳар аҳолиси ҳамда шаҳар ҳудудида жойлашган барча корхона, ташкилот ва муассасалар билан маиший ва қаттиқ чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича тўлиқ шартномалар тузиш;

- икки ой муддатда белгиланган тартибда шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига "Биллинг” тизимини жорий этиш;

- ўн беш кун муддатда шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси тасарруфидаги барча техникаларга GPS ускунаси ўрнатиш ва мунтазам ишлаш фаолиятини таъминлаш;

- ўн кун муддатда аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлар кесимида қаттиқ ва маиший чиқиндиларни олиб чиқиш йиғимларининг мақбуллаштирилган таърифларини қонуний норматив ҳужжатлар асосида ишлаб чиқиш;

- етти кун муддатда НКМК ДК УЖКБ томонидан қаттиқ ва маиший чиқиндиларни олиб чиқилаётган ҳудудлар шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига ўтаётганлиги муносабати билан қўшимча талаб этилаётган 100 дона маиший чиқиндиларни йиғиш контейнерларини сотиб олиш бўйича асосланган таклиф киритиш;

- беш кун муддатда шаҳар Архитектура ва қурилиш бошқармаси ҳамда шаҳар давлат санитария эпидемиология назорати маркази билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги 315-сонли қарори асосида Навоий шаҳрида жорий йилда қўшимча чиқинди йиғиш шохобчалари қуриш бўйича таклифлар ишлаб чиқилсин ва амалга ошириш чораларини кўриш вазифалари белгилаб берилди.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера