Навоийда 157 нафар битирувчи иш ўрнига эга бўлди

апрел 25, 2015   - 0 +
Шу кунларда вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида бўш иш ўринлари ярмаркалари бўлиб ўтмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Навоий вилоят прокуратураси, вилоят ўрта-махсус касб-ҳунар коллежлар бошқармаси ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида Навоий шаҳрида бўлиб ўтди. Тадбирда аҳоли ва коллеж битирувчи ёшлари иштирок этдилар. Ярмаркада шаҳар ҳудудидаги ташкилот ва корхоналар мавжуд иш ўринлари бўйича уларда яратилган шароитларни кўргазмали тарзда намойиш этиб, 330 та иш ўринлари билан иштирок этдилар. Ярмаркада 157 нафар коллеж битирувчилари уч томонлама шартнома тузиб, янги иш ўринларига эга бўлдилар. Навоий шаҳридаги "Триумф горняк” кўп тармоқли маъсулияти чекланган жамият кадрлар бўлими мутахассиси Ирода Пардаеванинг айтишича, бугунги кунда корхонадаги янгидан ташкил этилган тикув цехида 60 нафар коллеж битирувчилари ишлаётгани, яна улар ишчилар сонини 100 тага етказиш учун иш ўринларига эга эканликларини, у ерда яратилган шароитлар ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек ярмаркада тижорат банклари ҳам ўз кўргазмалари билан иштирок этиб, 21 нафар коллеж битирувчиси ва 19 нафар тадбиркорларга бизнесларини амалга оширишлари учун 40 дан ортиқ имтиёзли кредит олиш имконини берувчи сертификатлар топширдилар.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера