Келинг, гулкарам ўстирамиз!

апрел 26, 2015   - +1 +
Гулкарам даромад манбаи эканини биласизми? Уни даромад манбаи эканига ҳамма вақт ҳам эътибор қаратмаймиз. Гулкарамни етиштириб ўзингизни синаб кўришингизни тавсия этамиз. Дастлаб пленкали иссиқхона қуриб олиш учун 60 метр пленка ва шунга лойиқ арматура сотиб оламиз. Бу учун 150  минг сўм сарфлашга тўғри келади. Гулкарам уруғини ҳудуддаги агрофирма магазинларидан 30-40 минг пул сарфлаб олиш мумкин.
Дастлаб гулкарам уруғи ерга экиб олинади, 500 дона гулкарам уруғи экилиб ўстириб олингач, кўчат  1 сотих ерга қуриб чиқилади. Ҳаво ҳароратига қараб 2, 2.5 ой парваришлангач, ҳосилга кира бошлайди. Ўғитлаш жараёнида маҳаллий ўғитлардан фойдаланиш яхши самара беради. 1сотих ердан 500 дона гулкарам олинади, мутахассисларнинг фикрига кўра 1 дона карам вазни 3 кгни ташкил этса, 2,5 млн.сўмга сотиш мумкин.
Таҳлил қиладиган бўлсак, 150 минг сўм пленка ва арматурага, 150 минг сўм транспорт харажатларига сарфланса, 2.2 млн.сўм даромад қилиш мумкин экан. Гулкарамни бир йилда 2 марта ўстириб даромад олиш мумкин экан.
Гулкарам ҳақидаги тўлиқ маълумотга эга бўлишни хоҳласангиз www.mehnat.uz/tomorqaсайтидан олишингиз мумкин.
Гулкарам ҳам соғлиққа фойда ҳам даромад манбидир.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза  қилиш вазирлиги

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера