Геморрагик-иситма касаллигидан эҳтиёт бўлайлик

апрел 26, 2015   - 0 +

Республика давлат санитария - эпидемиолия назорати маркази мутахассислари томонидан вилоятимизнинг чорвачиликка ихтисослашган ҳудудларида аҳоли ўртасида геморрагик-иситма касалликларини олдини олиш юзасидан қилинган ишлар ўрганилиб, аҳоли ўртасида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди. Геморрагик иситма касаллиги вирус қўзғатадиган,  кўпинча чўл зоналарида учрайдиган ўта хавфли юқумли касалликдир.  Ушбу касаллик билан фақат одамлар касалланади.  Республикамизда йирик майда шоҳли ҳайвонларда учрайдиган каналар эса касаллик вирусини сақловчи ва ташувчилари ҳисобланади. Пойтахтдан келган мутахассислар Конимех туманидаги отарларда бўлиб, у ердаги шарт-шароитлар билан танишиш жараёнида, ишловчилар махсус кийим-бош билан таъминлангани, зарур шахсий гигиена воситалари мавжудлиги ва касалликни олдини олиш учун барча зарур чоралар кўрилганидан воқиф бўлишди. Албатта, кана чаққанда касалланган шахсдан бошқасига у тез юқади. Вилоятнинг Томди, Нурота, Учқудуқ ва Конимех туманларида чорва борлиги учун бу ерда яшовчи аҳоли ўртасида  ушбу касалликни келиб чиқишини олдини олиш мақсадида тарғибот ишларини кучайтириш зарур, дея фикр билдирган республика  вакили Хусан Сафаровнинг таъкидлашича, касаллик табиатдан келади, асосан март, апрель ва май ойларида авж олади, чунки бу ойда отарларда қирқим бошланади, аҳоли кўпроқ табиат қўйнига отланади. Агар кана чақса касаллик аломати 2-6 кунда ўзини аломатини кўрсатади, юз ва кўкрак териси қизаради, кўз томирида ҳам қизариш кўринади, иссиқлик чиқади, мушак ва белда оғриқ кучаяди, 70-80 фоиз ташқи ва ички органлардан қон кетиши бу касалликнинг асосий аломати ҳисобланади. Кана чақиши ёки қони бирор ерингизга тегиши ўта хавфли бўлиб, дарҳол яқин ўртадаги даволаш муассасаларига мурожаат этиш лозим. Аҳоли ана шу ҳолатларни билиши ва кана билан мулоқатдан қочиши керак. Агар уй ёки чорва ҳайвонларида кана учраса дарҳол ветеринария хизмати ходимларига мурожаат қилиб, ҳар қандай хавфли ҳолатни олдини олишга ҳаракат қилиши лозим.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера