Почта хизматчилари уруш фахрийлари билан учрашди

апрел 28, 2015   - 0 +
«Ўзбекистон почтаси» ОАЖ Навоий филиалида 9-май «Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан уруш ва меҳнат фронти фахрийлари билан учрашув ташкил этилди.
Тадбирда иштирок этган уруш фахрийлари Раиса Александровна Петухова, Анатолий Гаврилович Иванушкинлар Сталинград учун бўлган жангларда иштирок этиб, суронли уруш йиллари хотираларини кўзларида ёш билан ҳикоя қилиб беришди. Тадбирда уруш ва меҳнат фронти фахрийларига эҳтиром кўрсатилиб, совғалар улашилди. Р.Петухова кўрсатилган эътибор учун ташаккур билдирар экан «Мен жаннатмакон Ўзбекистонда яшаётганимдан фахрланаман, бизга жуда кўп имтиёзлар берилиб, эътибор кўрсатилаяпти, ҳаммаси учун раҳмат. Уруш йилларида канцлагерда бўлиб уруш азобларини бошимдан ўтказганман, ҳозирги замон ёшларини шундай дориламон замонда яратилган шароитлардан фойдаланиб, яхши ўқиб, юрт тинчлигини мустаҳкамлашга  ўз ҳиссаларини қўшишга ундаб қоламан, ҳеч қачон уруш бўлмасин, фарзандларимиз урушни кўрмасин дейман. Шу билан бир қаторда пенсионерлар номида почта хизмати ходимларига ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман».






 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера