Ҳурматли юртдошлар!

апрел 29, 2015   - 0 +
Энди www.uztd.uz орқали табиий газ учун тўловларни амалга оширишингиз мумкин.
Бунинг учун "Ўзтрансгаз”  АКнинг www.uztd.uz Веб порталига кириб, ўнг тарафдаги тизимга кириш қисмидан "абонент” сўзини танлайсиз.
Агар сиз ушбу тизимдан биринчи марта фойдаланаётган бўлсангиз "Рўйхатдан ўтиш” тугмасини босасиз ва ўзингизнинг шахсий маълумотларингизни киритишингиз керак бўлган ойна очилади.
Очилган ойнада яшаш ҳудудингиз, табиий газдаги ҳисоб рақамингиз, табиий газдан фойдаланиш учун шартнома имзоланган истеъмолчининг фамилияси (яъни шаҳар ва тумангазнинг компьютер базасидаги фамилия) ва мобиль рақамингизни киритиб, "Рўйхатдан ўтиш” тугмасини боссангиз, сизнинг мобиль телефонингизга СМС тизими орқали Логин рақамлари келади. Шундан сўнг сиз "Ўзтрансгаз” АК Веб-порталидаги шахсий кабинетдан фойдаланиш имкониятига эга бўласиз.
Веб порталдан фойдаланиш қоидалари
1.  Интернет орқали компаниянинг Uztd.uz Веб порталига киритасиз. Порталнинг ўнг томонида тизимга кириш ойнасида биринчи бўлиб фойдаланувчи турининг номи, яъни "Абонент” сўзи танланади.
2.  "Абонент” сўзи танлангандан сўнг газ таъминот корхонаси, яъни ҳудудий шаҳар ва тумангаз танланади.
3.  Шаҳар ёки тумангаз танланганидан сўнг рўйхатдан ўтганлигингиз ҳақидаги телефонингизга келган Логин рақами "лицевой-логин” деган жойга киритилади.
4.  "Лицевой-логин” киритилганидан сўнг ойнанинг паст қисмида "Махфий рақам олиш” ("Получит пароль”) сўзи танланади.
5.  "Махфий рақам олиш” ("Получит пароль”) сўзи танланганидан сўнг телефон рақамингизга махфий рақам (пароль) келади.
6.  Ушбу келган рақамлар махфий рақам (пароль) қаторига киритилганидан сўнг "кириш” (войти) тугмачаси босилади ва "батафсил” (подробное) тугмачаси танланади.
7.  Шундан сўнг "ОСВ” тугмачасини танлаб, ўзингизнинг табиий газ бўйича ҳисоб-китобингизни киритишингиз мумкин.
8.  Хонадонингизда истеъмол қилинган табиий газ учун тўловни амалга оширмоқчи бўлсангиз, "Тўлов” (оплатить) тугмасини босасиз ва тўловнинг қабул қилинишида талаб этиладиган жараёнларни амалга оширасиз.
Ҳурматли истеъмолчи! Табиий газ учун барча тўловларнгизни фақат on-line тизим орқали амалга оширишингизни сўраймиз. Бу билан сиз вақтингизни тежайсиз ҳамда ўз тўловингизнинг шаффофлигини таъминлайсиз.
"Ўзтрансгаз” АК

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера