Фермер аёллар учун ўқув семинари ўтказилди

апрел 29, 2015   - 0 +
Ўзбекистон Либерал демократик  партияси Навоий вилоят Кенгаши, вилоят фермерлар Кенгаши ҳамда бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида "Фермер аёллар " лойиҳаси асосида ўқув семинари ташкил этилди.
Вилоятимизда фермер аёллар сони йилдан йилга кўпайиб, улар томонидан қатор ютуқлар қўлга киритилмоқда. Вилоятда 2 минг нафар фермер бўлиб, шулардан 50 та фермер хўжалигига аёллар етакчилик қилади. Ана шу фермер аёллардан бири хатирчилик "Норхолбегим" фермер хўжалиги раиси Нодира Охуновадир. У туманда энг илғор фермер хўжаликларидан бири сифатида ҳурмат эътибор қозонган. Жорий йилда у Америка давлатига бориб у ердаги фермерлар ҳаёти билан танишиб, тажриба алмашиб қайтди. "Фермер хўжалигимиз кўп тармоқли бўлиб, пахтачилик, ғаллачилик, пиллачилик, балиқчилик ва қишлоқ хўжалигининг бошқа бир қанча соҳалари бўйича фаолият юритамиз. Мустақилликнинг дастлабки йилларида ердан 16-18 центнер ҳосил олган бўлсак, ҳозирги кунга келиб бу кўрсаткич 30-35 центнерни ташкил этмоқда. Ўтказилаётган ўқув семинари биз аёл фермерлар ўз иш тажрибамиз ҳақида ўртоқлашиб, тажриба алмашамиз, бир-биримизга зарур тавсиялар берамиз, ёшларга ўргатамиз” деди Н.Охунова. Семинар давомида сўзга чиққанлар вилоятда аёл фермерлар сафини кўпайтириш, уларни қўллаб-қувватлаш учун мутасадди ташкилотлар ҳар томонлама ёрдам кўрсатишлари зарурлиги ҳақида фикр юритиб, ЎзЛиДеП сиёсий партияси вилоят Кенгаши томонидан ана шундай тадбирларни ҳудудларда ҳам уюштиришни таклиф этдилар. 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера