Таълим сифатини оширишга қаратилди

апрел 30, 2015   - 0 +
Навоий давлат педагогика институти ҳузуридаги компьютер ва ахборот технологиялари академик лицейида «Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида чет тилини  ўқитишда  жаҳон цивилизацияси ютуқлари ва ахборот ресурсларидан кенг кўламда фойдаланишни ташкил этиш» юзасидан вилоят амалий семинари бўлиб ўтди.
Семинарда олий ва ўрта махсус таълим вазирликларининг 2013 йил 20 августдаги "Ўқув адабиётларини чоп этишга рухсат бериш ва фан дастурларини тасдиқлаш" буйруғига асосан хорижий тиллардан таълим беришнинг намунавий ўқув дастури тасдиқлангани ва мазкур дарсларни ўтказиш тажрибаси синови ҳақида сўз борди. Вилоятда бугунги кунда 47 та касб-ҳунар коллежлари ва 4 та академик лицейларда 4450 нафар педагоглар умумтаълим ва касбий фан ўқитувчилари ўқувчиларга таълим беради. Уларнинг 341 нафари эса чет тили фани ўқитувчиларини ташкил этади.
Семинар давомида иштирокчилар билан очиқ дарс ўтказилиб, ўқитувчилар ўз малакаларини ошириб, тажриба алмашдилар. Шунингдек коллеж ва лицейларда чет тилини ўқитишни такомиллаштириш ва таълим жараёнига илғор ва замонавий педагогик ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини  жорий этиш йўли билан, чет тилларда эркин сўзлаша оладиган мутахассисларни тайёрлаш борасида таълим сифатини янада ошириш муҳим вазифа эканлиги қайд этилди. 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера