+998

Менинг бизнес ғоям вилоят танлови ўтказилмоқда

Касб ҳунар коллежлари ва академик лицейлари битирувчиларини ишга жойлаштиришга муҳим вазифа деб эътибор қаратилмоқда. "Камолот” ЁИҲнинг вилоят Кенгаши томонидан "Менинг бизнес ғоям” лойиҳаси ҳам юқорида айтиб ўтилган ана шу мақсадни кўзлайди. Шу кунларда Навоий вилоятида мазкур кенг қамровли танловининг вилоят босқичи ўтказилмоқда. Унда касб-ҳунар коллежлари ва лицейларида бўлиб ўтган ҳудудий саралаш босқичлари ғолиблари бўлган 100 нафар ўқувчилар қатнашмоқда. Ўтган йилда бу кўрсаткич 85 тани ташкил этган эди.  Ўқувчилар томонидан тақдим этилаётган ғоялар бир-биридан яхши бўлиб, уларнинг ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалик учун керак бўладиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш масалаларини қамраб олган энг яхшилари танлаб олинган. Булар орасида Конимех туманидан "Нон” ишлаб чиқариш, Учқудуқ туманида касаначиликни ривожлантириш бўйича тавсия этилаётган бизнес ғоялар мукаммал ишлангани билан кўзга ташланмоқда. Тадбир давомида ўз бизнесини бошловчи ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш юзасидан зарур билим ва кўникмаларни бериш юзасидан маҳорат дарсларини ўтказиш кўзда тутилган. Иштирокчилар танловда ғолиб бўлмасада, келгусида бизнесни қандай бошлаш қоида ва тартибларини билиб оладилар. 3 йўналишда бўлиб ўтадиган саралаш босқичида бугунги кун учун долзарб ва зарур бўлган, янги инновацион ғояларни қамраб олган  энг муносиб деб топилган 10 нафар ғолиблар республика босқичига йўлланма олса, 35 нафар мукаммал ғоялар ғолиблари эса вилоят босқичи ғолибига айланадилар. Бу танлов ёш тадбиркорларнинг ғояларини ҳаётга тадбиқ этишлари учун яна бир имконият ҳамдир. Ушбу танлов ғолибига амалдаги тартибларга кўра банклар томонидан энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан 200 баравари миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилади.  


Касб ҳунар коллежлари ва академик лицейлари битирувчиларини ишга жойлаштиришга муҳим вазифа деб эътибор қаратилмоқда. "Камолот” ЁИҲнинг вилоят Кенгаши томонидан "Менинг бизнес ғоям” лойиҳаси ҳам юқорида айтиб ўтилган ана шу мақсадни кўзлайди.
Шу кунларда Навоий вилоятида мазкур кенг қамровли танловининг вилоят босқичи ўтказилмоқда. Унда касб-ҳунар коллежлари ва лицейларида бўлиб ўтган ҳудудий саралаш босқичлари ғолиблари бўлган 100 нафар ўқувчилар қатнашмоқда. Ўтган йилда бу кўрсаткич 85 тани ташкил этган эди.  Ўқувчилар томонидан тақдим этилаётган ғоялар бир-биридан яхши бўлиб, уларнинг ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалик учун керак бўладиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш масалаларини қамраб олган энг яхшилари танлаб олинган. Булар орасида Конимех туманидан "Нон” ишлаб чиқариш, Учқудуқ туманида касаначиликни ривожлантириш бўйича тавсия этилаётган бизнес ғоялар мукаммал ишлангани билан кўзга ташланмоқда. Тадбир давомида ўз бизнесини бошловчи ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш юзасидан зарур билим ва кўникмаларни бериш юзасидан маҳорат дарсларини ўтказиш кўзда тутилган. Иштирокчилар танловда ғолиб бўлмасада, келгусида бизнесни қандай бошлаш қоида ва тартибларини билиб оладилар. 3 йўналишда бўлиб ўтадиган саралаш босқичида бугунги кун учун долзарб ва зарур бўлган, янги инновацион ғояларни қамраб олган  энг муносиб деб топилган 10 нафар ғолиблар республика босқичига йўлланма олса, 35 нафар мукаммал ғоялар ғолиблари эса вилоят босқичи ғолибига айланадилар. Бу танлов ёш тадбиркорларнинг ғояларини ҳаётга тадбиқ этишлари учун яна бир имконият ҳамдир. Ушбу танлов ғолибига амалдаги тартибларга кўра банклар томонидан энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан 200 баравари миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилади.
 

 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера