«Қизилқум гўзали-2015»

апрел 30, 2015   - 0 +
Навоий вилоятининг Учқудуқ тумани энг чекка туманларидан бири бўлса-да, бу ерда ишлаб чиқариш, саноат  ривожланган. Кейинги йилларда шаҳарнинг қиёфаси тубдан ўзгариб, янги-янги хизмат кўрсатиш нуқталари барпо этилиб аҳолига хизмат кўрсатмоқда.
Шаҳар аҳолисининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида жуда кўплаб маданий-маърифий тадбирлар уюштирилиб турилади.
Яқинда бўлиб ўтган тадбирлардан бири "Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида ўтказилиб, у ҳар томонлама қизиқарли ва ҳаяжонларга бой тарзда ўтгани билан учқудуқликларда катта таассурот қолдирди. Шимолий кон бошқармаси ва "Орион” телестудияси томонидан ташкил этилган бу танловни ташкил этишдан асосий мақсад ёши улуғ инсонларга меҳр-мурувват ва эътибор кўрсатишдан иборат бўлиб, у 4 босқичда ўтказилди. Дастлаб «Ташрифингдан айланай, баҳор!» босқичида туман ҳудудидаги Шимолий Кон бошқармасида узоқ йиллардан буён меҳнат қилаётган 45 ёшдан 55 ёшгача бўлган аёллар ўз неваралари билан саҳнага чиқиб, ўзлари яратган мавсумий, миллий либосларни намойиш этиш билан бир қаторда ўз иш фаолиятлари, режалари ҳақида белгиланган вақт ичида ҳикоя қилиб беришган бўлса, неваралари эса ўзлари ёд олган баҳорга оид шеърлари билан тадбир иштирокчиларини қойил қолдиришди.
2-босқичда иштирокчилар "Баҳор”,  "Хоразм лазгиси”, бухороча ва арабча рақсларни ижро этиб, томошабинларга олқишига сазовор бўлишди. 3- "Истеъдод” шартида эса танлов номинантлари фарзанд, неваралар тарбиясидаги маҳоратларини намойиш этишган бўлса, охирги босқичда яъни "Замон билан ҳамнафас” шартида улар ўз неваралари билан замонавий базм либосларида чиқиш қилдилар.
Танлов иштирокчиларининг ҳар бир чиқишлари ҳакамлар томонидан одилона баҳоланиб борилди. Танлов якунига кўра 1-ётоқхона мудираси Гулчеҳра Рашидова «Баҳор гўзали», «Шахтёр» профилакторияси ошпази Зиёда Тошева «Рақс гўзали», 3-гидрометаллургия заводи лаборанти Гулшод Қўшматова Баҳор марвариди», шу завод инспектори Розия Сопўлатова «Баҳор табассуми», 3-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Малика Гармонова «Баҳор лоласи», Уй-жой коммунал бошармасига қарашли меҳмонхона маъмури Насиба Суюнова эса «Баҳорнинг нозик гули» номинацияларида ғолиб бўлишди. «Қизилум гўзали-2015» танловининг мутлақ ғолиблиги 2-тиббиёт-санитария қисми врачи Ёрқиной Карабековага насиб етди.
Ғолиблар ва иштирокчилар НКМК Шимолий кон бош­кармаси касаба уюшма қўмитасининг дип­ломлари ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
 
 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера