Табиатга булган мухаббат

апрел 30, 2015   - 0 +
Навоий вилоятининг барча худудларида жорий йил март ва апрель ойлари ободонлаштириш ойлиги доирасида жуда катта ҳажмдаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бажарилди ва бу хайрли ишлар давом эттирилмоқдаХалқимиз азал-азалдан авлодларимиз онгу- -шурурига боғ яратиш, ободонлаштириш ва дехқончилик ишларини  сингдириб келганлар. Зардуштийликнинг мукаддас китоби "Авесто”да  ҳам ўша замонларда кенг тарқалган кўчманчилик қораланиб, деҳқончилик эзгулик сифатида рағбатлантирилган. Бундан хулоса чиқариб, ҳозир ҳам ҳар бир одам ҳеч бўлмаса бир туп мевали дарахт, гул, сабзавот эксин, ўзига меваси насиб этмаса, фарзандларига, ночорларга насиб этади, савоб бўлади.  
Авестода тўрт элемент: сув, олов, тупроқ, ҳаво ғоят улуғланган, буларни асраб- авайлашга даъват этилган.

- Ҳа, ҳақиқатдан ҳам шундай,- дейди суҳбатдошимиз Навбаҳор агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Мухлиса Тўраева. - Қайси бир ҳовлига, кўча ёки ташкилотга ва корхонага борманг,  ҳар йили баҳорда   манзарали ва мевали дарахтлар экиш урфга кирган .-  Коллежимизда ҳам бу анъана ҳар йили давом эттирилади. Коллеж "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти ва ёш ўқитувчилар ташаббуси билан 30 сотих  ерга   "Камолот боғи”  ташкил этилган бўлиб ,     50   тупдан ортиқ мевали  ва манзарали   дарахтлар ўтқазилган эди. Бу дарахтлар  4 йил ичида вояга етиб , бугун ўз  ҳосилини   бера бошлади . Ҳар шанба куни  коллеж   "Камолот боғи”да камолотчи ёшлар томонидан ободонлаштириш ишлари олиб борилади.   Бу ёшлар томонидан амалга оширилаётган  "Экология ва  саломатлик”  лойихаси ,”Соғлом келажак сари” ,” Она табиатни асрайлик!” каби  ўтказилган бир қатор тадбирларнинг  амалдаги исботи албатта.
Ҳақиқатан ҳам, Навбаҳорга йўлингиз тушса, Агроиқтисодиёт касб –ҳунар коллежи ҳовлисидаги қиёғос гуллаган  боғларни, саранжом-саришта таълим маскани ҳовлисини кўриб, ҳавас қиласиз. Коллеж ўқитувчилари томонидан табиатни асрашга даъватнинг  бундай чиройли кўринишидан   бошқалар ҳам  ўрнак олса қанийди, дегингиз келади. Зеро, Ватанга муҳаббат табиатга бўлган муҳаббатдан бошланади. 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера