Чилимхоналар бизга керакми?

май 04, 2015   - 0 +
Кальян - чилим ҳақида биласизми? Бугунги кунда чилим чекиш айниқса ўрта ёшдагилар, ёшлар орасида оммавийлашиб бормоқда. Қаҳваҳона, тамаддихона ва ресторанларда овқатланиш билан бирга менюда чилим чекиш хизмати борлиги ҳеч кимни ажаблантирмайди. Энди бўлса алоҳида чилим чекиш жойлари ҳам ташкил этила бошланди.
Албатта, чилим бу тамаки эмас, ундан фарқ қилади. Ташқаридан чилим тамакиси ёпишқоқ масса кўринишида бўлади, унга буни мевали ҳидга эга асал ёки қиём кўринишидаги қўшимча модда беради. Кўп ҳолларда бундай тамаки гиёҳлар, мева бўлаклари, зираворлар билан бойитилади, ҳатто, таркибида тамаки мутлақо бўлмаган аралашмалар ҳам мавжуд. Чилим идишига фильтр ролини ўйновчи суюқлик солинади – у бир талай зарарли моддаларни ўзида олиб қолади.
 
Чилим зарарлими? деб сўрашингиз мумкин.
Интернетдаги турли манбалардагиёзилган маълумотларда жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига маълумотига кўра, чилим чекиш ҳеч қандай ҳолатда сигарета чекишнинг хавфсиз варианти бўла олмайди. Чилим чекиш юрак-қон томир ва нафас олиш тизими касалликларини келтириб чиқариши, шунингдек саратон касалликларига чалиниш хавфини ошириши мумкин экан. Агар ҳафтасига 3-6 марта челим чекишга рўжу қўйганларнинг 40 фоизи  чилимга ўрганиб қоларкан. Чилим тутунини ҳам зарарли деб бўлмайди. Чилим чекишда ютиладиган ис газининг дозаси сигарета чекувчилариникига қараганда юқорироқ экани аниқланган.
Покистонлик тиббиётчиларнинг маълумотларига кўра, чилим чекувчилар орасида сигарета чекувчилариникига қараганда ўпка саратонига чалиниш ҳолати камроқ экан. Аммо инсон қай даражада чилимни кўпроқ чекса, унда зарарли ўсимталар пайдо бўлиш хавфи ҳам шунчалик ошиши қайд этилади.
Шундай экан чилим чекиш ҳам зарарли, ундан мутлақо воз кечганингиз маъқул.
ABC News хабарларида  Иордания давлатида жамоат жойларида чекиш қонун билан 2008 йилда тақиқланган. Маълум бўлишича, иорданиялик эркакларнинг 50 фоизи сигарет ва чилим чекади.
Таъқиқ биринчилардан бўлиб Аммон халқаро аэропорти, шунингдек, бир қатор савдо марказларида жорий этилган. Бундан ташқари, қонун бўйича тезкор овқатланиш ресторанлари, шифохоналар, мактаблар, кинотеатрлар, кутубхоналар, музейлар, ҳукумат бинолари, жамоат транспорти ва соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган бошқа жойларда чекиш тақиқланади.
Бундан ташқари, қонун бўйича 18 ёшдан кичик бўлган шахсларга тамаки маҳсулотларини сотиш тақиқланади.
Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати кафе ва ресторанларга мижозларга офис ва уйларда истеъмол қилиш учун чилим етказиб беришни таъқиқлади. Шунингдек, ресторан ва меҳмонхоналарда чилим чекиш шартлари янада оғирлаштирилди. БААда чилим фақат махсус лицензияга эга ташкилотларда, меҳмонхона ва тураржойларда чекилиши мумкин.
2010 йилда БААда тамакига қарши федерал қонун қабул қилиниб, қонунни бузувчи нафақат жарима, балки қамоқ жазоси билан ҳам қўрқитилган.
Ислом динида ҳам чилим чекиш зарарли, ҳатто инсонни ҳалок қилувчи экани, рак ва бошқа хавфли касалликларга сабаб бўлиши тиббиёт ходимлари томонидан тасдиқланган. Демак, бу илмий хулосалар чилимнинг шаръий ҳукмини аниқлаштиради: чилим чекиш ҳаром.
Баъзилар: "Чилимга зарарсиз нарсалар солинади, мевалар таъмини берувчи аралашма ва сут қўшилади, у зарарсиз дейишади. Ўша "зарарсиз” дейилаётган чилим ҳам вақт ўтиши билан нафсни қондирмайди. ва энди одам "ҳақиқий” чилим чеккиси келиб қолади. Шу сабаб ҳаром ва шубҳали ишларни тарк қилиб, уларнинг яқинига ҳам йўламаслик талаб этилади.
Навоий шаҳрида ана шу чилим чекиш нуқталари сони ортиқ бораяпти. Уларнинг ишлаш вақтида ҳам баъзида чекланмаганини кузатиш мумкин. Баъзида у ерда коллеж ўқувчилари ҳаттоки қизларнинг ҳам кириб кўриш мумкин. Айрим маҳаллаларда мавжуд ана шу нуқталар аҳоли яшайдиган уйлар ертўласида фаолият кўрсатаётгани ўша ерда яшовчи аҳолини тинчлигини бузаётганлик ҳолатлари ҳам учраяпти. Шундай чилим чекиш нуқталари бизга керакмикан? ундан кўра ёшларимиз ўзларининг дам олиш дақиқаларини спорт мажмуаларида, маданият саройларида ёки дам олиш масканларида ўтказишса мақсадга мувофиқ бўлар эди.
 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера