Нурчилар меҳнатини қадрлайлик

май 04, 2015   - 0 +
Яқинда хонадонимизда электр энергияси ўчиб қолди, керакли хизматга телефон қилишимиз билан 4 минутда шу хизмат мутахассислари етиб келиб, носозликни тузатишди. Бундан кўриниб турибдики, Навоий шаҳрида НКМК ДК тизимидаги электр энергия билан ишлаш хизмати фаолияти шу кун талаби даражасига қўйилган десак муболаға бўлмайди. Эҳтиёжимиз учун хонадонимизни ёритиш, телевизор кўриш, компьютерда ишлаш, дазмоллаш ва ҳоказолар учун ҳар куни электр энергиядан фойдаланамиз. Инсон қудрати билан яратилган фабрика, заводлар, мураккаб техникалар учун электр энергия сарфланади. Иқтисодимизни мўътадил ишлашини ҳам доимий ривожланаётган энергетикасиз тасаввур қила олмаймиз.
Гигант корхона НКМК ДК кундалик ҳаётининг асосини  ҳам электр энергияси ташкил этади. Комбинатнинг етакчи тармоғи ҳисобланган Тармоқлар ва подстанциялар цехи мутахассислари Навоий шаҳри майдончасидаги энг муҳим объектларни ва комбинат тизимидаги бўлинма ва корхоналарини узлуксиз энергия билан таъминлаб келади. Ярим асрдан кўп тарихга эса бу корхонанинг фаолияти Қизилқум ҳудудини ўзлаштириш билан боғлиқдир. Бу тармоқ торқали 220 кв.лик электр узатувчи ҳаво йўналишлари орқали Зарафшон ва Учқудуқ ҳудудлари ҳам ишончли электр энергия билан таъминлаб келади. Шаҳар кўчалари ёруғ, хонадонларимиз иссиқ бўлиши учун ҳар йили бу тармоқ томонидан узлуксиз катта ҳажмдаги ишлар бажарилади. Биргина ўтган йилда мутахассислар томонидан  "Аулбек” подстанция ишга тушурилишида, 5- кон бошқармасидаги  "Суграли-2” ва, Шимолий кон бошқармасининг "Бешбулоқ” подстанцияларини ишга туширишда ҳамда "Карақўтан” подстанциясининг 2-тақсимлаш нуқтасида электр асбоб ускуналарини созлаш ишларида ҳам фаол этишди. "Ана шу ишларни амалга оширишда тизимда янги технологияларни жорий этган ҳолда ишни ташкил этган Ш.Сатторов, С.Холмуминов, М.Исаев каби мутахассисларнинг хизмати катта”- дея қайд қилади, тармоқлар ва подстанциялар цехи бошлиғи Б.Жўраев. "2014 йил давомида 284,8 млн.сўмлик ўлчов асбоблари ва янги асбоб ускуналар сотиб олдик. 40 йилдан буён фойдаланиб келинаётган электр асбоб –ускуналарни 2015-2020 йиллар давомида янгиланиши кўзда тутилмоқда”.
Электр энергияси энг қиммат товарлардан бири ҳисобланади. Шу сабабли цех мутахассислари олдида электр энергиясини тежашдек муҳим вазифа турибди. Ана шу мақсадда цехнинг барча участкаларида чироқлар 100 фоиз энергияни тежовчи лампаларга алмаштирилди. Шунингдек кўчаларни ёритишда ишлатилаётган симобли лампаларни алмаштириш чора-тадбирлари белгиланди. Шунингдек куз-қиш мавсумидаги соҳа мутахассислари олдида турган муҳим вазифалар юзасидан чора-тадбирлар белгиланиб, иш олиб борилмоқда. Навоий кон металлургия комбинати Давдат корхонаси тармоылар ва подстанциялар цехи нурчиларнинг машаққатли меҳнатини қадрлаган ҳолда ҳар биримиз электр энергиясини тежашни унутмаслигимиз зарур.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера