Сузиш чемпионати якунланди

май 04, 2015   - 0 +
Навоий шаҳридаги "Дельфин” сузиш ҳавзасида сузиш бўйича 1,2 ва 3-гуруҳ тоифада ёш спортчилар ўртасида  Ўзбекистон очиқ турнири бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан чемпионатда қатнашиш учун келган 15 та жамоагнинг 200 нафар спортчилари орасидан ғолиблар аниқлаб олинди.
Мусобоқа 3-гуруҳда ташкил этилиб, унда  спортчилар 50, 100, 200 ва 400 метрга эркин, батерфлей ва комплекс усулида сузиб ўз маҳоратларини намойиш этдилар.
 50 метрга сузишда 1-гуруҳда Навоийлик Алена Матвеева, Сирдарёлик Фазилат Фозилжонова  2-гуруҳда, 3-гуруҳда эса жиззахлик Гуландом Исмоиловага тенг келадиган топилмади. Ўғил болалар ўртасида бўлиб ўтган мусобоқаларда 1-гуруҳда андижонлик Рустам Тошбоев, 2-гуруҳида  Тошкентлик  Игор Болтаев, 3-гуруҳда эса навоийлик Ахмад Умировлар ғолиб бўлишди.
100 метрга сузиш мусобоқасида андижонлик Муштарий Аҳмедова, Муслима Одилова ва қашқадарёлик Фотима Алимовалар ўзларини барча иштирокчилардан устунликларини исботлашди.
Ўғил болалар ўртасида 1-3-гуруҳлардаги сузиш мусобоқаларида ҳам андижонликлар ўзларини ҳар томонлама устун эканликларини намойиш этишди.  Андижонлик Фарҳод Алимов, Ўткир Зунунов ҳамда самарқандлик Зебо Латиповлар 1-ўринга лойиқ деб топилдилар.
200 ва 400 метрга сузишда қизлар ўртасида сирдарёлик Гулнора Раимова, андижонлик Нодира Шамсиддинова, самарқандлик Фирдавс Собирова ғолиб деб топилган бўлса, йигитлар ўртасида бўлиб баҳсларда
мезбон жамоа аъзоси Мухаммад Абдуллаев, андижонлик Фирдавс Мусабеков ва Зуфар Абдулазизовлар  ғалаба қозонишди.
400 метрга комплекс усулида сузишда Тошкентлик Ирода Ибрагимова, андижонлик Шохсанам Тошпўлатова ва Шахноза Содиковалар яна бир бор ҳаммадан устун эканликликларини намойиш этишди.
Йигитлар ўртасида андижонлик Собитжон Аминов, Навоийлик Олим Ҳакимов ва Мухаммад Баҳромовлар 400 метрни бир лаҳзада сузиб, ғолиблик шоҳсупасидан ўрин эгаллашди.
Чепмионат якунларига кўра Андижонликлар биринчи,Навоий вилояти иккинчи ва учинчи ўринга Самарқандлик сузиш усталари лойиқ деб топилди.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера