Математикани ўқитиш муаммолари

май 04, 2015   - 0 +

Навоий
давлат педагогика институтида "Математика ва уни  замонавий педагогик технологиялар ёрдамида ўқитиш муаммолари” юзасидан республика илмий амалий конференцияси бўлиб ўтди. Унда республикадаги қатор муассасалардан мутахассис-олимлар иштирок этдилар. Конференцияда сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида”ги Қонуни, "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ва "Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида қабул қилинган вазифалар асосида таълим тизимини янада такомиллаштириш, ёшларда мустақил фикрлаш қобилиятини шакллантириш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш давр талаби эканлигини алоҳида таъкидлашди. Конференциянинг асосий мақсади мактабларда, касб ҳунар коллеж ва лицейларида математика фанини замонавий технологиялар ёрдамида қандай қилиб самарали ташкил этишга қаратилди.  
Конференция иштирокчилари ўзаро очиқ мулоқатга киришиб, тажриба алмашишди ҳамда ўзларининг ишланмалари ҳақида ўртоқлашдилар.
Анжуман сўнгида иштирокчилар томонидан янги педагогик технологияларни таълимга жорий қилинишини кенгайтириш ва ахборот коммуникация, компьютер технологияларидан фойдаланиш, ҳозир амалиётга киритилаётган модул тизимини таъсис этиш каби тавсиялар конференцияда энг самарали тавсиялар деб эътироф этилди.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера