Навоий Ёшлар марказида янги клуб иш бошлади

май 04, 2015   - 0 +
Ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш иқтидорини кашф этиш мақсадида олиб борилаётган тизимли ишлар "Камолот” Ёшлар Ижтимоий Ҳаракати Навоий вилоят Кенгаши томонидан Ёшлар марказида олий ўқув юртлари, касб-ҳунар коллежлари ва вилоят халқ таълими бошқармалари билан ҳамкорликда "Ёш техниклар ва график дизайнерлар” клуби тақдимоти ўтказилди. Ҳаракатнинг "Фаол ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш” бўлими таркибида иш бошлаган ушбу клуб  ўз атрофига 15 ёшдан 28 ёшгача бўлган иқтидорли йигит ва қизларни бирлаштиради. Сўзга чиққан нотиқлар ёшларни интеллектуал салоҳиятини  оширишга ёрдам бериш билан бирга истеъдодлари, ихтирочилик, рационализаторлик ва конструкторлик қобилиятларини намойиш этиш имконияти туғилаётган ушбу клубда ўзлари ишлаб чиққан ихтироларини саноатга жалб этиш орқали тадбиркорликни ривожлантиришлари, ихтирочи ёшларни моддий ва маънавий рағбатлантириш учун қулай имконият эканлиги ҳақида гапирдилар. Тадбирда клуб низоми, ташкилий тузилмаси, мақсади ва вазифалари ҳақида батафсил маълумот берилди.
 
 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера