Электр энергия нархи яна оширилмоқда!

май 05, 2015   - 0 +
 
Ёқилғи энергия бойликларининг таннархи ошиш муносабати билан «Ўзбекенерго» ДАК 2015 йилнинг 15 майидан бошлаб электр энергияси нархлари ошганлигини маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгилаб берилган (реестр № 19-03-22-05-ЎзР-30-2015, 2015 йил 1 май) тарифлар 7.4 фоизга оширилади.

Охирги марта нархлар ўтган йилнинг октябрида оширилган эди.
1. 750 кВА ва ундан юқори қувватга қўшилган саноат истеъмолчилари ва уларга тенглаштирилган истеъмолчилар.
Икки ставкали тириф: йилига максимал қувват билан ишлаганда 1 кВт – 255 300 сўм; қўлланган қувватнинг 1 кВт/соати учун – 121 сўм.

2. 750 кВА гача бўлган қувватга қўшилган саноат истеъмолчилари ва уларга тенглаштирилган истеъмолчилар.
Бир ставкали тариф – 155 сўм.

3. Ишлаб чиқарувчи қишлоқ хўжалиги истеъмолчилари, шу жумладан, насос станциялари, бюджетдан молиялаштирилувчи гуруҳ – 155 сўм.

4. Электрлаштирилган темир йўл ва шаҳар транспорти – 155 сўм.

5. Носаноат истеъмолчилари, бюджет ташкилотлари, шаҳар кўчаларини ёритиш – 155 сўм.

6. Савдо ташкилотлари, кафе, ресторанлар, хизмат соҳаси – 158 сўм 20 тийин.

7. Аҳоли, аҳоли пунктлари – 155 сўм. Электр плиталари билан жиҳозланган уй-жойлар аҳолиси – 77 сўм 50 тийин.

8. Иситиш, иссиқ сув таъминоти ва совутиш учун ишлатилган электр қуввати – 155 сўм.

9. Реклама ва иллюминация – 163 сўм 50 тийин.

10. Энергия тизимининг хўжалик эҳтиёжлари – 155 сўм.

Ушбу тарифлар ҚҚС билан ўрнатилган. Реестр кучга кириши билан 2014 йил 15 сентябрдан амал қилган 19-03-22-05-РЎз-87-2014-сонли Реестри ўз кучини йўқотади.


 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера