Навоий вилоят ҳокими Э.Турдимов очиқ мулоқат ўтказди

май 05, 2015   - 0 +

Навоий вилоят ҳокими, сенатор Эркинжон Оқбўтаевич Турдимовнинг   Навоий вилоятидаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш хусусида вилоят телевиденияси орқали очиқ мулоқоти намойиш этилди. Вилоят ҳокими ўз сўзида вилоятда бугунги кунда  аҳолининг 58 фоизи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида фаолият юритаётгани вилоят тараққиёти ва аҳоли фаравонлиги йўлида катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Бугунги кунда улар вилоятни ижтимоий-иқтисодий салоҳиятига ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшиб, кўплаб иш ўринлари яратаётишаётгани, бозорларни тўлдириш учун маҳаллий хом-ашёдан маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳаттоки уларнинг экспорти билан билан шуғулланиб келаётгани катта аҳамиятга эга эканлигига алоҳида урғу берди. Тадбиркорликни ривожлантириш учун бугунги кунда вилоятда муайян ишлар қилинишига қармасдан, аммо ҳали ҳануз айрим бюрократик тўсиқлар тадбиркорликни юритишга халақит бераётгани, ер ажратиш, танлаш, экологик хулосалар олиш, коммуникация тизимига уланиш ҳужжатларни расмийлаштириш борасидаги жараён чўзилиб кетаётгани, бундан кейин бундай ҳолатларга чек қўйиш зарурлиги, бу борадаги ҳар қандай тўсиқларни (назорат органлари, амал курсидаги ўтирган шахслар) олиб ташлаш фурсати етгани, тадбиркорлар эркин фаолият юритиши вақти келганлигини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек вилоят ҳокими ўз сўзида вилоят ҳокимлигига келиб тушаётган мурожаатларнинг кўпчилиги ер ажратиш тўғрисида бўлиб, тадбиркорлар асосан шаҳар марказидан ер олишни хохлашаётгани, аммо шу ўринда шуни таъкидлаш зарурки, шаҳарда шу кеча-кундузда шаҳарликлар учун хизмат кўрсатувчи савдо, маиший хизмат ва бошқа соҳаларда тадбиркорлик қилиш учун нуқталар етарли даражададир. Агар тадбиркорни талабини қондирмоқчи бўлсак, шаҳардаги дарахтларни кесиш ёки баъзи бир болалар майдончаларини бузишимизга тўғри келади. Шу сабабли тадбиркорларга шаҳарнинг вокзал ҳудуди, Боғишамол маҳалласи, Гулистон, Тинчлик ва Умид қўрғонларидан ер ажратилиши мумкинлиги ҳақида тушунтирди. Чунки, бу ҳудудларда аҳолини эҳтиёжини қондирадиган маиший хизмат ва савдо нуқталари  етишмайди.
Вилоят ҳокими ўз эътиборини яна бир нарсага яъни, кўплаб тадбиркорлар ўз фаолиятларини юритиш учун олган ерлари бугунги кунгача қаровсиз ҳолда ётгани, агар тадбиркор ўзига берилган ерлардан мақсадли фойдаланмаса, бу ерлар заҳира фондига олиб қўйилиши қайд этилди. Тадбиркорлик қанча қўп ривожланса ҳаётимиз шунча чиройли ва гўзал бўлади, муаммоларимиз ҳал булади, ишлик бўламиз.
Тадбиркорларни муаммоларини ҳал этиш мақсадида ҳар ҳафта жума куни вилоят  ҳокими, вилоят прокурори, вилоят адлия бошқармаси билан биргаликда қабул ўтказиб боради, қабулга кирмоқчи бўлган, муаммоси ечимини топмаган тадбиркорлар савдо саноат палатаси вилоят бошқармаси орқали ҳар куни қабулга ёзилишлари мумкин. Бундан ташқари, вилоят ҳокимлигида тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида 1066 рақамли ишонч телефони ҳам ишлаб турибди, мурожаат қилинса, мурожаатларнинг бирортаси ҳам эътибордан четда қолмайди.
Бугунги кунда вилоятимиз бўйича юридик шахс сифатида мақомга эга бўлган тадбиркорлар сони 6225 тани ташкил этади, буни 2 марта купайтириш имконини эгамиз, деди вилоят ҳокими. Якка тартибдаги тадбиркорлар сони эса 8703 нафарни ташкил этиб, улар сафи кундан-кун ортиб бормоқда.
Э.Турдимов ўз навбатида солиқларни ўз вақтида тўлаётган, ўзларининг ҳомийлик ёрдамларини кўрсатаётган, юрт тараққиётига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшаётган барча тадбиркор ва ишбилармонларга вилоят ҳокимлиги, вилоят фаоллари номидан миннатдорчилик билдириб, раҳматлар айтди.
Тадбиркорлик ғоясининг ниҳояси бевосита муҳтарам юртбошимиз И.Каримов  раҳнамолигида амалга оширилмоқда, дея сўзини давом эттирди Э.Турдимов "Давлатимиз раҳбари томонидан ислоҳотлар кенг қўламли чора тадбирлар асосида амалга оширилмоқда бу тадбиркорларни қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун қонунлар ва тегишли норматив ҳужжатлар қабул қилингани билан изоҳланади. Улардан унумли ва самарали фойдаланиш зарур. Тадбиркор сарсон  бўлмаслиги учун Ягона ойна хизматлари жорий этилган, божхона, солиқ идораларига ҳисоботлар оворагарчиликларсиз электрон тарзда топширилиши белгилаб қўйилган. Солиқ юкини камайиши, тадбиркорлик субъектларни текшириш сони камайтириш борасида тадбиркорларга енгиллик ва эркинликлар яратиб берилмоқда. Тадбиркорлар тақдим этаётган лойиҳаларни давлат томонидан имтиёзли молиялаш чоралари кўрилмоқда. Тадбиркорликни қишлоқларимизда ҳам изчил ривожлантириш фурсати келди. Бизда қулай бизнес имконияти мавжуд, айниқса қишлоқда Сервис соҳасини ривожлантириш имконияти кенг,  бор куч ва имкониятларимизни энди ана шу соҳаларга қаратишимиз зарур”.
Иқтисодиёт тармоқларида давлат улушини камайтириш эвазига қўшимча иш ўринлари яратиш, паст рентабелли давлат корхоналарини, чет эл инвесторига инвестиция киритиш шарти билан ноль қийматда сотиш, бўш турган биноларни ноль уларга бериш юзасидан юртбошимиз И. Каримов томонидан 2 та муҳим ҳужжат қабул қилинди "Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва "Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қароридир.
Мазкур фармон тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини тубдан ошириш ва сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш, корпоратив бошқарув услубларини кенг жорий этиш каби масалаларни замон талабларидан келиб чиққан ҳолда ҳал этиш орқали пировардида иқтисодиёт рақобатдошлигини оширишга йўналтирилган муҳим тарихий аҳамиятга эга ҳужжат сифатида эътироф этилди. 
Ушбу фармоннинг аҳамиятлиги томони шундаки, акциядорлик жамиятларини фаолиятини самрадорлигини тубдан оширади, бўлажак инвесторлар учун 100 фоиз уларни очиқлиги ва жозибадорлигини таъминлайди, корхоналарни замонавий корпоратив  бошқаришда акциядор ролини кучайтиради, уларга қулай шарт-шароит яратиб берилади. Фармоннинг аҳамиятли томони шундаки, у иқтисодиётда акциядорлик жамиятларини  ривожига туртки бўлади.
Қарор ҳақида тўхталадиган бўлсак,  хусусийлаштириш  жараёнларини чуқурлаштиради, биринчи навбатда кам рентабелли корхоналарни хорижий инвесторларига сотиш ҳисобига республика иқтисодиётида  хусусий мулкнинг даражасини ва ролини яхшиланади.
Ушбу қарор бўйича ва вилоятдаги 121 давлат мулки объектларидан келгусида самарали фойдаланиш бўйича аниқ топшириқлар берилган. Ушбу қарор бўйича вилоятимиздаги 2 йирик корхона чет эл инвесторларига сотилади. Бу  "Навоийазот” акциядорлик жамияти  51 фоиз улуши давлатда сақлаб қолинади, 49 фоиз улуши чет эл стратегик инвесторга сотилади.  "Қизилқумцемент” акциядорлик жамияти 51 фоиз давлат улуши сақлаб қолинади, 35.9 фоизи стратегик хорижий инвесторларга сотилади. 8 акциядорлик жамиятлари ва маъсулияти чекланган корхона улушлари 100 фоиз хусусийлаштирилиши кўзда тутилмоқда. 18 та давлат корхоналари ноль қийматда сотилиши белгиланди. Бу ҳақида батафсил сайтимизда эълон қилинган     маълумот билан яна бир танишишингиз мумкин.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера