Навоийда тураржой фондини сақлаш, унга техник хизмат кўрсатиш тарифлари ўзгарди

май 06, 2015   - 0 +
Навоий вилояти ҳокими Э.Турдимов 2015 йил 1 май куни "Навоий кон –металлургия комбинати Давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманида тураржой фондини сақлаш, унга техник хизмат кўрсатиш тарифларига ва аҳолидан йиғиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш тарифларига ўзгартириш киритиш, шунингдек аҳоли жон бошидан бир ой мобайнида қаттиқ ва суюқ чиқиндилар жамланиш меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 69- сонли қарорни қабул қилди. Қарорда Навоий кон металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманида тураржой фондини сақлаш ва унга техник хизмати кўрсатиш тарифлари 1-иловага мувофиқ тасдиқланган.
Унга кўра:
1.Навоий шаҳридаги лифтли уйлар учун (4 қаватдан) 1 м.2.учун 480-00 сўм
2. Навоий шаҳридаги лифтсиз уйлар учун -385-00 сўм
3.Навоий шаҳридаги коттеж уйлар учун – 200-00 сўм
4.Зарафшон шаҳрида лифтли уйлар учун (4қаватдан) 425-00 сўм
5.Зарафшон шаҳрида лифтсиз уйлар учун – 375-00 сўм
6. Учқудуқ шаҳридаги лифтли уйлар учун (4 қаватдан) 1 м.2.учун 450-00 сўм
7. Учқудуқ шаҳридаги лифтсиз уйлар учун -375-00 сўм
Бошқа корхоналар балансида бўлган тураржой бинолари учун
  8. Навоий шаҳрида лифтли уйлар учун (4 қаватли) -275-00 сўм
9.Навоий шаҳрида лифтсиз уйлар учун 235-00 сўм
10.Тураржойлар нотураржойларга айлантирилган жойлар учун (ҚҚС билан)
Навоий шаҳрида -762-00 сўм
Зарафшон шаҳрида -746-00 сўм
Учқудуқ шаҳрида – 720-00 сўм тўланади.
 
Қарорнинг 2- иловасида Навоий кон металлургия комбинати Давлат корхонаси томонидан Зарафшон шаҳар ва Учқудуқ туманида истиқомат қилаётган аҳолидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб кетиш хизмати тарифлари тасдиқланиб, унда Зарафшон шаҳри бўйича 1 ойда 1 кишига 900-00 сўм қилиб, Учқудуқ шаҳри бўйича эса 1 ойда 1 кишига 850-00 сўм қилиб белгиланган.
Шунингдек,  қарорнинг 3-иловасида Навоий кон металлургия комбинати Давлат корхонаси томонидан Зарафшон шаҳар ва Учқудуқ тумани аҳоли жон бошидан бир ой мобайнида қаттиқ ва суюқ чиқиндиларни жамланиш меъёрлари Зарафшон шаҳри бўйича 37,75 ва Учқудуқ шаҳри учун 25,17 қилиб  белгиланиб, жорий йил 15 майдан жорий қилиниши тасдиқланган.
Ўз навбатида қарорда НКМК ДК тизимидаги уй-жой фондини сақлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш корхоналари аҳолига ўз вақтида сифатли хизмат кўрсатилишини таъминлаш топширилган.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера