Навоийда почта хизмати такомиллашмоқда

май 07, 2015   - 0 +
Навоийда ҳам почта хизмати ходимлари ўзларининг касб байрамларини кенг нишонлашмоқда.
"Ўзбекистон почтаси” АЖ Навоий филиали аҳил жамоасининг сайъи-ҳаракатлари билан 2014 йил  даромадлар режаси ва 2015 йил биринчи чорак режаларини ошиғи билан бажаришга эришди. Аҳил жамоа томонидан 2014 йилда - хат хабарлардан 763 минг  дона қабул қилиган ҳолда, 148879 минг сўм даромад олиниб режа 100,4 фоизга, пул жўнатмаларидан 78 минг дона қабул қилиниб 414458 минг сўм даромад олинган ва режа 101,0 фоизга, посылка жўнатишдан 10,4 минг дона қабул қилиниб, 214519 минг сўм даромад олинган ва режа 100,4 фоизга,  обуна ва сотувдаги газеталардан 3446 минг дона истемолчиларга тарқатилиб, 967470 минг сўм даромад олинган ҳолда режани 100,1 фоизга ошириб бажарилишига эришилди.
Асосий фаолиятдан ташқари даромадлар режаси 100 фоизга бажарилди яъни 632097 минг сўм даромад олинди. Юқорида айтиб ўтилган кўрсаткичларнинг бажарилиши   натижасида 2014 йил якуни буйича 6939.4 минг сўм соф фойда билан якунлашга эришилди. Ҳозирги кунда ноанъанавий хизмат турлари бозорини комплекс ўрганиб чиқиш мақсадида, хизмат турлари, хизмат номенклатурасини, хизмат турининг рақобатбардошлигини, сифатини, таннархи ва тарифларини, хизмат кўрсатиш услубларини ўрганиб чиқиб янги ноаънанавий хизмат турларидан;
- интернет, электрон почта, электрон пул жўнатмаларини қабул қилиш ва тўлаш, факс, гибрид почта ва коммунал тўловларни қабул қилиш каби хизматлар кўрсатилиши  йўлга қўйилган.
Навоий шаҳар почта алоқа тармоқларида 1 тадан интернет клуби ташкил этилди, ушбу хизмат туридан 2014 йил якуни буйича  1916089  сўм даромад олинди. Филиалнинг барча шаҳар ва туман почта алоқа тармоқларининг умумий бўлимларида ҳамда Навоий шаҳар почта алоқа тармоғининг барча почта алоқа бўлимларида электрон пул жўнатмаларини қабул қилиш ва жўнатиш  хизмати ташкил этилиб, 2014 йил якуни буйича 8409  кишига хизмат кўрсатилиб, мазкур йўналиш бўйича 85128,0минг сўм даромад олинди.
Бундан ташқари филиалда вилоят хўжалик суди, молия бошқармаси ва ДСИ корхоналари билан куръерлик хизматини кўрсатиш бўйича шартномалар имзоланиб, хизмат кўрсатилмоқда. Пайнет тизими орқали Учқудуқ, Зарафшон, Кармана, Нурота ва Навои шаҳар почта алоқа тармоқларида тўловларни қабул қилиш йўлга қўйилган.
Ҳа, ҳақиқатдан ҳам почта хизматини замон талаблари даражасида яхшилаш, уни доимий равишда ривожлантириб бориш давр талаби экан бу борада ўз касбий байрамларини нишонлаётган барча Навоийлик почта хизмати ходимларига омад тилаймиз.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера