Навоийда 9-май "Хотира ва қадрлаш куни" кенг нишонланди

май 09, 2015   - 0 +
Бугун жонажон юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Навоий вилоятида ҳам 9-май "Хотира ва қадрлаш куни” "Жасорат, бурч, матонат” шиори остида кенг нишонланди. Иккинчи жаҳон урушига юртимиздан 1.5 миллион киши урушга кетиб, шундан ярим миллион киши қайтмаган, минглаб юртдошларимиз бедарак кетган,  кўпчилиги эса ногирон-қўлсиз оёқсиз бўлиб қайтишган. Уруш ортида ҳам минглаб ўзбекистонликлар қаҳрамонона меҳнат қилганлар. Уруш даврида Ўзбекистонга бошқа юртларнинг миллиондан ортиқ фарзандлари эвакуация қилинган, уларни боши силанган, бағрига олган, меҳр-саҳоват кўрсатишган.
Эрта саҳардан юртдошларимиз ўзларининг урушдан қайтмаган яқинларини хотирлаш, айни кунда кексалик гаштини сураётган уруш ва меҳнат фахрийларига ҳурмат ва эҳтиром бажо келтириш учун ошиқишди.
Навоий шаҳридаги  мотамсаро она ҳайкали ўрнатилган хотира майдонига ташриф буюрган вилоят ҳокимлиги раҳбарлари, депутатлар, фаоллар, уруш ва меҳнат фронти фахрийлари байрам тантанасини "Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишдан бошлашди. Тадбирда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов сўзга чиқиб, барча навоийликларни ушбу кун билан қутлар экан, тарихий хотирасиз келажак йўқлиги, 70 йил бўлса-да, иккинчи жаҳон уруши қолдирган из ҳеч кимни эсидан чиққани йўқлиги, уруш майдонларида бизнинг тинчлигимиз, фаравон яшашимизни таъминлаган кўп минглаб юртдошларимиз жанг майдонларида жон фидо қилишгани, уруш ортида меҳнат қилган фахрийларнинг жасорати ва матонати ҳақида гапириб, уруш ва меҳнат фахрийларининг ҳаёт йўли ёшларимиз учун ўрнак, намуна эканлигини қайд этди.
Тантанали тадбирдан сўнг байрам иштирокчилари бир пиёла чойга таклиф этилиб, уларга яна бир бор ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди ҳамда эсдалик совғалари улашилди. 
 Бу кунларга етиб келмаган юртдошларимизни хотираси олдида ҳурмат бажо келтириш, уларни хотирлаш, тирик қолган фахрийларимизни эъзозлаш, уларга ғамхўрлик қилиш ва мурувват кўрсатиш  бизнинг бурчимиздир.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера