Уруш ҳақидаги шеърлар

май 09, 2015   - 0 +
  1941 ЙИЛ
 Хат ташувчи келиб эшикни қоқди,
Она хурсанд бўлиб очди эшикни.
"Онажон, ўғлингдан олиб келдим хат,
Она, кечир мени, бироз кечикдим”.
 
Она хатни олди кўкси ҳаприқиб,
Сўнг ўқий бошлади ёшланиб кўзи.
Хатнинг ичидаги суратга қараб,
Деди: "кўркам аскар бўлибди қўзим”.
 
Хат ташувчи келиб эшимни қоқди,
Она хурсанд бўлиб очди эшикни.
"Она, хат келтирдим болагинангдан,
Она, кечир мени,  яна кечикдим”.
 
Она хатни ўқиб йиғлади дув-дув,
Ўқигани сари соғинчи ортди.
Боламнинг ҳиди бор, дедими, хатни-
Ўпи-ўпиб юзу кўзига суртди.
 
Хат ташувчи келиб эшикни қоқди,
Она эшик очди кўзларида чўғ.
"Она , кечир мени, кечир, Онажон,
Афсуски, бу сафар кечикканим йўқ.
 
Онажон, ўзингни қўлга ол фақат,
Онажон, келтирдим сенга қора хат”.
Хат ташувчи кетди,
Бошқа келмади...
 
УРУШ
 
Жанг узоқ чўзилди,
Тўкилди кўп қон.
Қон бор эди ҳатто кўзлар ёшида.
Дунёни унутиб енгилган ўғлон
Йиғларди акасин қабри бошида.
 
Жанг узоқ чўзилди,
Тўкилди кўп қон.
Боқарди тоғлар ҳам қалтираб, чўчиб.
Жангда ғолиб чиққан аскар ҳам бу он
Йиғларди  укасин жасадин қучиб.
 
Навоийлик Ифтихор Хонхўжаев

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера