Депутатлар малакаси оширилди

май 09, 2015   - 0 +
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Навоий вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан жорий йилнинг 2, 5, 6 ҳамда 7 май кунлари  Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази” кичик мажлислар залида вилоятдаги сиёсий партияларнинг Халқ депутатлари вилоят ҳамда шаҳар, туман Кенгашларидаги  депутатлик гуруҳи аъзолари учун  "Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш” мавзусида семинар-тренинглар ўтказилди.
Семинар-тренингдан кўзланган асосий мақсад, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг айрим моддаларига киритилган ўзгартишларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда 2014 йилда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайланган янги таркибдаги депутатларнинг сиёсий-ҳуқуқий билим ва кўникмаларини оширишдан иборат.
Тадбирда, сиёсий партияларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракция аъзолари,  шаҳар, туман ҳокимликлари ташкилий-назорат гуруҳи раҳбарлари, давлат ва нодавлат ташкилотларнинг мутасадди ходимлари, сиёсий партияларнинг  вилоят, шаҳар  ва туман Кенгашлари депутатлари ҳамда Институтнинг ҳудудий бўлинмаси ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Семинар – тренингларда, иштирокчиларга ФЖШМҚМИ мутахассислари томонидан "Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳларининг мақоми ва ҳуқуқлари юзасидан кенг қамровли тушунтиришлар берилди. Шунингдек,  партия гуруҳлари фаолиятини тартибга солувчи айрим норматив - ҳуқуқий ҳужжатларда қайд этилган нормаларнинг мазмун моҳияти очиб берилди.
Жумладан, жойларда Қонунлар, Қарорлар, Давлат дастурлари ижросини таъминланишида депутатлик назоратини амалга оширишда партия гуруҳларининг иштироки, депутатлик гуруҳларининг  партиянинг сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда ҳудудий партия ташкилотлари ва бошланғич партия ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш борасидаги фаолияти юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар айтиб ўтилди.
Шу билан бирга, маърузачилар томонидан партия дастурий мақсадларидан келиб чиқадиган ва электорат манфаатларига мос келувчи масалаларни партия гуруҳлари томонидан халқ депутатлари тегишли Кенгаши сессиясида ёки доимий комиссияда кўриб чиқишилиши жараёнлари бўйича ҳам атрофлича тушунтиришлар берилди.
Тадбирда шунингдек, депутатлар томонидан  ўз сайлов округларида фаолият олиб бориши ва сайловчиларга ахборотлар бериши борасида ҳам амалий таклифлар берилди. Шунингдек, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги партия гуруҳларини иш режасини тузиш борасида ҳам намунавий иш режа тақдим этилди.
Тадбир давомида партия гуруҳлари аъзоларини билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида кичик гуруҳларда интерфаол усулда амалий машғулотлар олиб борилди. 
Семинар – тренингдан кўзланган асосий вазифалар:
- 2014 йилда бўлиб ўтган сайловларда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайланган янги таркибдаги депутатларнинг сиёсий-ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш;
- маҳаллий кенгашлардаги партия гуруҳи ва аъзоларига амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш;
- партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини амалга оширишда партия гуруҳларини партия ташкилотлари ҳамда электорат билан ишлаш самарадорлигини таъминлаш юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқиш;
- ҳозирги кунда партия гуруҳлари фаолияти самарадорилигини оширишга тўсқинлик қилаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзсидан амалий таклифлар ишлаб чиқиш;
- партия гуруҳларининг наъмунавий иш режасини тузишда ёрдам беришдан иборатдир. 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера