"Ташаббус-2015"нинг Навоий вилоят босқичи ўтказилди

май 10, 2015   - 0 +
Навоийда тадбиркорлар ва ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш, уларни рағбатлантириш шунингдек рабоқатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришида самардорликка эришиш ва бошқа эзгу мақсадларни кўзлаган "Ташаббус-2015”кўрик танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Танловда йил якунларига кўра ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, хўжалик юритишнинг бошқа соҳаларида фаолият юритаётган ва кўрик-танловнинг шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган,  ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва ҳунармандчилик кўргазмалари билан  Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун иштирок этиб, ғолиблик учун кураш олиб бордилар.
Тадбирда "Энг ёш тадбиркор”, "Энг яхши тадбиркор аёл”, "Энг яхши инновацион лойиҳа”, "Ёшларга энг кўп иш ўрни яратган тадбиркор” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди. Энг асосийсиси "Энг яхши тадбиркор”, "Энг яхши фермер”, "Энг яхши ҳунарманд” номинациялари бўйича 1-ўринни қўлга киритганлар иштирокчилар кўрик-танловнинг республика босқичига иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. "Энг яхши тадбиркор" номинациясида "Триумф Горняк" МЧЖ, "Энг яъши Ҳунарманд" номинациясида Гулжамол Исломовалар биринчи ўринни олдилар.
Танлов ғолибларидан бири  кўп тармоқли 70 та доимий иш ўрнига эга "Наргиз Диёр” фермер хўжалиги раҳбари Хуршид Рахмонов "Энг яхши фермер” номинациясида биринчи ўринга сазовор бўлиб, республика босқичига иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. У танловда ўзи эришган ғалабасини биз билан ўртоқлашар экан, бу муваффақият уни яна бошқа эзгу ғояларга чорлаши, фермер хўжалигида сутни қайта ишловчи кичик корхона ташкил этиб, 20 та иш ўрни яратиш нияти борлиги ҳақида гапирди.
Ғолибларни тақдирлаш маросими якунида танлов иштирокчилари учун концерт дастури намойиш этилди.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера