Янги йўналишда илк парвоз

май 11, 2015   - 0 +

 

 

Янги йўналишда илк парвоз

 

Йўловчи ташиш самолётларини юк ташувчи ҳаво кемаларига қайта жиҳозлаш лойиҳаси асосида қайта жиҳозланган "Боинг-767-300BСF” авиалайнери Навоий халқаро аэропортидан Навоий-Шанхай йўналиши бўйлаб юк ташиш парвозини бошлади.

Президентимизнинг 2014 йил 12 майдаги "Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг иккита "Боинг-767-300ER” йўловчи ҳаво кемаларини юк ҳаво кемаси этиб қайта жиҳозлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори асосида Ўзбекистон миллий авиапарки замонавий иккита ҳаво кемаси билан бойиди. Натижада дунёнинг турли мамлакатларига юк ташиш имконияти кенгайди.

Бугун Навоий шаҳри аэропорти негизида ташкил қилинган халқаро логистика маркази орқали турли давлатларга парвозлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ҳиндистон, Хитой ҳамда Европа, Жануби-Шарқий Осиёга юклар ташилмоқда. Маълумотларга кўра, ушбу марказ фойдаланишга топширилганидан буён ўтган вақт мобайнида 200 минг тоннадан зиёд юк ташилган.

Давлатимиз раҳбарининг 2008 йил 31 декабрдаги "Навоий шаҳри аэропорти базасида халқаро интермодал логистика марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида барпо этилган марказ Шарқ билан Ғарбни боғлайдиган ҳаво кўприги вазифасини ўтамоқда. Вилоятнинг Кармана тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 магистрали бўйида жойлашган марказ мамлакатимизни дунё билан боғламоқда. Мазкур халқаро аҳамиятдаги йўл бўйида айнан "Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасининг барпо этилгани бунда алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Ҳафтада икки маротаба Навоий-Шанхай-Навоий йўналишида парвоз қиладиган авиалайнер 56 тоннадан ортиқ юкни ташиш қувватига эга. Шанхайга парвоз қилган ҳаво кемаси белгиланган манзилдан Навоийга юк олиб келади. Янги йўналиш бўйлаб парвоз қилаётган ҳаво лайнерлари энди Амстердам, Мумбай ҳамда Франкфурт шаҳарларига қатновларни амалга оширади.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера