Навоийда "Сотқин" фильми намойиши бўлди

май 15, 2015   - 0 +
Ўзбек кино режиссёрлари томонидан яратилган ғоявий-тарбиявий аҳамиятга эга бўлган "Ватан”, "18-квадрат” каби фильмлар ва шулар қаторидан жой олган режиссёр Рустам Саъдиев томонидан яратилган "Сотқин” фильмидир. Яқинда ушбу фильм вилоятимизнинг Хатирчи, Навбаҳор туманларида ва Навоий шаҳрида тақдимоти бўлиб ўтди. Фильм намойиш этилганидан кейин фильмни яратувчилари, иштирок этган актёрлар билан ёшларнинг учрашуви бўлиб, фильм намойишидан олган таассуротлари билан ўртоқлашдилар. Фильмда бир оила мисолида теварак атрофда бўлаётган воқеа ҳодисалар ва уларнинг ривожи намойиш этилган. Фильмни кўрган ҳар бир кишида ўзини ва яқинларини дин ниқоби остида ҳаракатланаётган ҳар қандай куч ва таъсирлардан, ақидапарастлик ва терроризм балоси оқибатларидан асрашга, атрофда бўлаётган воқеаларга нисбатан доимо ҳушёр ва сергак бўлиш ҳисси пайдо бўлади. Фильмда олға сурилган ғоялар ёшларни Ватан тақдирига бефарқ бўлмаслик, уни қадрига етиш, уни севиш, хотиржам ҳаётга шукроналик ҳисси билан қараш,  тинч турмушимизга раҳна солувчи ҳар қандай кучларга қарши кураш олиб боришга ундайди. Навоийлик ёшлар ҳам бу фильм ҳақида жуда яхши фикрлар билдириб, ана шундай юртни қадрига етишга, уни ҳар бир қарич ерини ардоқлашга ундовчи фильмлар сони кўпайишига тилак билдиришди.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера