Навоийда geogragiya.uzнинг янги версияси ишга тушди

май 15, 2015   - -1 +
Навоий шаҳридаги 11-ўрта умумий таълим мактабининг география фани ўқитувчиси, халқ таълими аълочиси Рустам Абдиевнинг шахсий сайти ҳақида олдин ҳам Сизга маълум қилган эдик. Р.Абдиевнинг лойиҳаси асосида "Сенсорика” маркази ёрдами билан ушбу сайтнинг янги замонавий дизайндаги версияси geogragiya.uzяратилди ва ишга тушди. Бу сайт халқ таълими тизимида биринчилардан бўлиб, умумий ўрта таълимнинг Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари асосида география фанини интернет тармоғига мустақил ўрганиш имконияти беради. Сайтнинг "География”, "Мамлакатлар”, "Кашфиётлар”, "Методик ёрдам”, "Видеокурс”, "Экология”, "Шифокорим табиат” ва бошқа бўлимларда Сиз ўзингизни қизиқтирган кўплаб маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.
Шунингдек сайтда "Йилнинг энг билимдон ўқувчиси” кўрик-танлови ўтказилиши унга иштирок этувчилар жорий йил 1 майдан 25 майга қадар сайтда эълон қилинган саволларга жавоб бериш орқали иштирок этишлари маълум қилинган. Сайтнинг янги кўринишдаги тақдимига муваффақиятлар тилаб қоламиз. Юртимизда ана шундай иқтидорли ва моҳир педагоглар сафи қанча кўп бўлса, фарзандларимиз шунча билимдон бўлади.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера