Кексалар ёшлар билан бирга сайёҳатга чиқишди

май 15, 2015   - +1 +
Навоий вилоятининг Навбаҳор туман ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган саёҳат одатдагидан ўзгача бўлди дейди туман ҳокимининг ўринбосари О.Ҳасанов. Чунки сайёҳатга нафақат кекса ёшдагилар балки тумандаги Иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида таълим олаётган энг фаол ва иқтидорли ёшлар ҳам таклиф этилди. 35 нафар сайёҳатга отланган икки авлод вакиллари дастлаб Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги Абдухолиқ Ғиждувоний зиёратгоҳида бўлишди. Шундан сўнг вилоят янгидан барпо этилган маданий марказини томоша қилиб, Баҳоуддин Нақшбанд мажмуаси, Чорминор, Лаби ҳовуз, Чор Бакр, Минораи калон, Бухоро арки каби бир қатор тарихий обида ва музейларда бўлиб,  ўтмишдан садо берувчи қадамжоларни зиёрат қилдилар. "Арабхона” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Ҳазрат бобо Аҳмедовнинг таъкидлашича, ҳам кексалар ҳам ёшлар биргаликда сайёҳатга чиққанимиз жуда яхши бўлди, ташкилотчиларга раҳмат, биз зиёрат давомида аждодларимиз ўтмишидан садо берувчи такрорланмас меъморчилик обидаларининг шу кунгача сақланган намуналарини яна бир кўздан кечирган бўлсак, [url=http://]навбаҳорлик[/url] ёшларимиз биринчи марта бу бебаҳо ва бой тарихга эга обидаларни, ҳозиргача сақланган музей экспонатларини кўриб ҳайратларини яшира олмадилар. Бу каби сайёҳатлар  ёшларимизнинг ўзлари таҳсил олаётган  билим даргоҳларида  Ўзбекистон тарихи ҳақида олган билимларини яна бир бор мустаҳкамлашларига ёрдам беради, деб уйлайман». 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера