Ота-оналар диққатига!

май 18, 2015   - 0 +
2014-2015 - ўқув йилида республикамида фаолият кўрсатаётган мактабларнинг 9-синфини 483 мингдан ортиқ ўқувчи битиради. Мактабларда 9-синф битирувчилари учун 4-8 май кунлари жисмоний тарбия фанидан имтиҳонлар бўлиб ўтди. Энди 26 май куни она тили ва адабиётидан, 29 май куни эса математика фанидан якуний давлат аттестацияси имтиҳонлари ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, тарих, кимё, чет тили ва физика фанларидан ҳам давлат имтиҳонлари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, имтиҳон санасини мактаб маъмуриятлари белгилайди
 Май ойининг учинчи ўн кунлигини мактаб ўқувчилари орзиқиб кутади. Чунки кимдир 9 синфни тугатса, бошқа ўқувчилар эса уч ой мобайнида ёзги таътилни мароқли ўтказиш иштиёқида бўлади. Тез кунларда юртимизда умумий ўрта таълим мактабларида 2014-2015 ўқув йилига якун ясалиб, сўнгги қўнғироқ чалинади. Шу кунларда ўқувчилар фанлардан босқичли назорат имтиҳонларига, битирувчи синфлар эса якуний давлат аттестацияси синовларига тайёргарлик кўришмоқда.    Республикамизда  2012-йилдан бошлаб умумтаълим мактабларида ўқув йилининг охирги кунида «Хайр мактаб - салом коллеж» тадбирларини ўтказиш яхши анъанага айланган. Халқ таълими вазири ўринбосари У.Абруевнинг "Даракчи” газетасига берган жавобига кўра, ....Бу тадбирларни 25 май куни эрталабки салқинда, дарснинг биринчи соатида ўтказилади. Энг аввало, тадбир ўтказиладиган жойларни талаб даражасида жиҳозлаш, гигиена ва тозалик талабларига мувофиқ ҳолда техник ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ жавоб берадиган бўлиши талаб этилади.  Шунингдек, йил давомида  касб-ҳунар тўгаракларида ўқувчилар яратган буюмлар, деворий газета, туман(шаҳар) вилоят ҳамда Республика миқёсидаги  кўрик танлов, фан ва спорт мусобақаларида мактаб жамоаси, ўқувчилар эгаллаган совринлар, 9-синф битирувчиларини касбга йўналтириш учун "Замонавий мутахасислик-сенинг келажагинг!” кўргазмаларини ташкил этиш ва "Фахрийлар хонадонимиз фаришталари”, "Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!”, "Илм билан умрин ўтказади ким,эшикларин очар жамики тилсим!” каби шиорлар билан безатиш тавсия этилади. Тадбирларда ўқувчилар мактаб формасида бўлишлари шарт. Йил давомида аъло баҳоларга ўқиган иқтидорли ўқувчиларни рағбатлантириш мақсадида "Энг аълочи ўқувчи”, "Инглиз тили билимдони” "Спорт устаси” каби номинацияларни таъсис этиб, ғолибларни бюджетдан ташқари ишлаб топилган ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан янада пухта билим эгаллашга, касб-ҳунар эгаллашга ундайдиган совға билан тақдирлаш мумкин.
Вазирликнинг тегишли буйруғига асосан, таълим муассасаларида "Хайр мактаб - салом коллеж!” тадбирини, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний Давлат аттестацияларини ўтказишда ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан пул маблағларини йиғиш, мактаб раҳбарлари ҳамда ўқитувчиларга турли қимматбаҳо совғалар тақдим қилиш, турли тантаналарни, "битирув кечалари”ни (хонадонлар, ресторан ёки қаҳвахоналар ва ҳ.к.да) ўтказиш қатъиян тақиқланади.
Юқоридаги жавоблардан кўриниб турибдики, макаб ўқувчилари, битирувчилар олдида ҳам маъсулиятли синов ҳам мактабдан кейинги ҳаётга илк қадам қўйишдек маъсулиятли палла турибди. Битирувчиларимизни ана шу маъсулиятли ва эсда қоларли лаҳзаларни мазмунли қилиб ўтказишларига омад тилаб қоламиз. 
 
Агар фарзандингиз таълим олган таълим муассасасида юқорида қайд этилган тартибларга зид ҳолатлар кузатилса, тақиқланган тадбирларнинг ўтишига йўл қўйилса, Халқ таълими бошқарув идораларининг қисқа рақамли 1006 ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин.      

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера