Мақсадлари муштарак кончиларни қутлаймиз!

май 18, 2015   - 0 +
Бири Навоийдан, бири Тошкентдан, бири эса Россиянинг чекка бир ўлкасидан келиб ҳамфикр, ҳаммаслак ва аҳил иноқ бўлиб ишлаётган, қарийиб 60 мингга яқин ишчи ва хизматчилар ишлаётган Навоийдаги гигант саноат корхонаси - Навоий кон металлургия комбинати кончилари ўз касб байрамларини нишонлаш арафасида туришибди.
Бугунги кунда корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган рақобатбардош маҳсулотлар: олтин, кумуш, уран, фосфорли ўғитларни қазиб олиш, уларни қайта ишлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Комбинат таркибидаги тармоқ ва бўлинмаларда иш кўлами ошиб, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми йилдан йилга ошиб бораяпти. Жумладан Самарқанд вилоятининг Нуробод шаҳридаги "Зармитан” кони, Жиззахдаги 4 металлургия заводи, Бухоро вилоятининг Зафаробод шаҳарчасидаги 5-кон бошқармаси, Учқудуқдаги 3-гидрометаллургия заводи, Зарафшондаги Марказий Кон бошқармаси таркибидаги "Мурунтов” конлари мустақиллик йилларида қайта модернизация қилиниши, малакали кадрлар билан таъминланиши натижасида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми йилдан йилга ошишига эришилди.
Муҳтарам Президентимиз  ташаббуслари билан комбинат тасарруфидаги мавжуд корхоналар босқичма-босқич реконструкция қилиниши, қайта техник жиҳозланишиш, илғор техникалар амалга тадбиқ этишнинг узоқ муддатли дастури ишлаб чиқилган.
Биргина рудани қазиб олиш шароитининг қулайлиги, маҳсулот сифатининг юқорилиги ва заҳирасига кўра ноёб конлар сирасига кирувчи ГМЗ-2нинг хом ашё базаси ҳисобланган "Мурунтов” кони қарийиб 45 йилдан буён очиқ усулда олтин қазиб келинаётган дунёдаги энг катта карьерлардан бири ҳисобланади. 2010 йилда унинг чуқурлиги 430 метр бўлган бўлса, ҳозирга келиб 550 метрдан ошиб кетган. Қайта таъмирлаш ва жиҳозлаш пайтида янги ускуналарни ўрнатилиши натижасида ишлаб чиқариш ҳажми ошиб, таркибида олтин бўлган тоғ жинсларини қайта ишлаш ва қимматбаҳо олтинни ажратиб олиш ҳажми кескин ошди.
Навоий машинасозлик заводида чет эл техникалари учун импорт ўрнини босувчи эҳтиёт қимлар тайёрланади, "БелАЗ” автомобиллари дизель двигателлари қайта тикланади.
Бугун комбинат тизимида ишловчиларнинг турмуш фаравонлигини яхшилаш, уларни рағбатлантириш йўлида  борасида кўплаб тураржойлар, спорт мажмуалари, даволаш муассасалари ва бошқа ижтимоий инфратузилма объектлари мавжуд бўлиб, ишчи - хизматчиларнинг яхши ишлаши учун хизмат қилмоқда. 19 та мактабгача тарбия муассасаларида комбинат ишчи хизматчиларининг 4.5 мингдан ортиқ фарзандлари тарбияланишмоқда.
«Шахтер», «Металлург» ва «Горняк» сиҳатгоҳва дам олиш уйларида соғлиқлари тиклашлари учун жамоат шартномасига кўра, 2015 йилда ишламайдиган пенсионерлар учун 500 дона йўлланмалар ажратилиши ҳам катта бир ғамхўрликнинг намунасидир.
Ўтган 2014 йилда  комбинат томонидан Зарафшонда 40-квартиралик, Учқудуқда иккита кўп қаватли уй, Зармитанда тўртта 16-квартиралик уйлар қурилди. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан комбинатнинг 275 нафар  ишчиларига 12.1 млдр.сўмлик  "Қишлоқ қурилиш банки” кредитлари ҳисобидан бошланғич тўловларни амалга ошириш учун ссудалар ажратилди. Бу каби мисолларни қўплаб келтириш ва давом эттириш мумкин.
"Сенсорика” жамоаси  Кон металлургия саноати ходимлари куни билан барча кончиларни самимий қутлаймиз. Уйлаймизки, комбинат тизимида ишловчилар учун яратилаётган қулайлик ва имтиёзлар уларни тармоқда ишлаб чиқариш кўрсаткичларини ошиғи билан бажарилишига ундаса ажаб эмас, чунки уларнинг барчасини мақсади муштарак, нияти холисдир...

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера