Хатирчида "Бахшилар юртни кўйлайди" фестивали бўлди

май 20, 2015   - 0 +
Навоий вилоятининг Хатирчи туманининг Олтинсой ширкат хўжалиги марказидаги сўлим боғда Ўзбекистон  Республикаси Давлат  мустақиллигининг йигирма  тўрт йиллигига  ва хатирчилик Пўлкан бахши 141 таваллуди муносабати билан  "Бахшилар, юртни куйлайди” фестивали ўтказилди. Тадбирни вилоят ва Хатирчи туман ҳокимлиги, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар биргаликда ташкил этишди.
Фестивал дастлаб ушбу бахшига атаб ўрнатилган ёдгорлик олдидан бошланди, маълумки Пўлкан бахши ўз ҳаёти давомида 70 дан ортиқ достонларни ёд билган. Унинг бахшичилик соҳасидаги мероси бугунги кунгача ёш бахшилар учун намуна мактаби бўлиб келмоқда.
Фестивал доирасида достонлар айтувчи  бахшилар,   ўлан  ва  лапар, терма  айтувчилар ўз чиқишлари, рассомлар эса энг сара ижод намуналари, полвонлар кураши, қўчқор ва хўроз уруштириш, ошпазлар беллашуви  каби тадбирлар  ҳаммада катта таассурот қолдирди.
Фестивалда Қаҳҳор  Раҳимов,  Ўзбекистон  Халқ  бахшиси  Абдумурод  Раҳимов,  Конимех  туманидан  келган Исабеков  Сабит (терма), Боймурод Дархан (терма),  Қуватбаев Мағавия (терма) ўзаро бахшилар беллашишди.
Шунингдек, тадбирда Хатирчи туманининг "Ёр-ёр” фольклор-этнографик Халқ жамоаси, Томди туманидан Қосимов Бахтберган,  Апписбаев Толғат, Учқудуқ туманидан Хужанбаев Қасимбек, Навбаҳор  туманидан  Пўлатова  Шоира (Ўзбек  халқ  термалари), Бобомуродов  Лутфулло,  Ахтам Самандаров, "Хушон замон”  фольклор этнографик  Халқ жамоаси,  Нурота  туманидан  "Нуржамол”  фольклор этнографик  Халқ жамоаси  ва  Кармана туманидан "Кармана  юлдузлари” фольклор этнографик бадиий  жамоалари  иштирок  этиб, ўз маҳоратларини намойиш этдилар. 
Бундай тадбирларнинг ўтказилиши ёшларни умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этибгина қолмай, ўсиб келаётган ёш бахшиларни машҳур бахшилар меросини ўрганишларига ёрдам беради.
Фестиваль сўнггида "Энг яхши достон ижрочиси”, "Энг яхши ўлан-лапар ижрочиси”, "Энг яхши ҳажвий шеър”, "Энг гўзал сурат”, "Энг яхши ўйин кўрсатган жамоа”, "Энг яхши ўйин кўрсатган аёллар жамоаси”, "Халқ ўйинларини тиклашдаги хизматлари учун” каби номинацияларда ғолиблар аниқланиб, ташкилотчилар томонидан тақдирландилар.
 










 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера