Машаққатли ва шарафли касб эгалари ҳамиша эл хизматида

май 21, 2015   - 0 +
Бугун Ахборот асри деб аталган  улкан имкониятлар  асрида яшаяпмиз. Барча соҳаларни ахборот технологиялари  аллақачон эгаллаб улгурди. Алоқа оламида ҳам  тараққиётнинг юксак поғоналари ни  забт этишга интилиш ва бу борадаги амалий ҳаракатлар барчани лол қолдираётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Аммо  глобаллашув жараёнида ҳар қандай эски тузилмалар ўрнини янги замонавий тизим эгаллаётган  бир паллада ҳам  почта хизмати ўрнини ҳеч қандай ташкилот ёки технология боса олмаслигини даврнинг ўзи исботлаб берди. Содда қилиб айтганда, почта хизмати ҳар қандай даврда, ҳар қандай замонда ҳам эскирмайдиган ва ўзгармайдиган долзарб ва муҳим соҳа бўлиб қолаверади,  йиллар ўтган сайин ўз мавқени ошириб бораверади.
 "Ўзбекистон почтаси” ОАЖ Навоий филилалига қарашли Навоий шаҳар почта алоқа тармоғининг 6-почта алоқа бўлими  ҳам шаҳардаги етакчи почта алоқа бўлимларидан бири ҳисобланади. Шаҳарнинг    хушманзара,  гавжум  ҳудудида жойлашган бу  алоқа бўлими ходимлари "Мурувват”, Баҳор” ва "Умид” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 70 дан ортиқ кўп қаватли уйларда яшаётган аҳолига хизмат кўрсатади.
-Почта алоқа бўлимимизда меҳнат қилаётган 3 нафар ходим- хат ташувчилар  Олима Ҳамроева, Дилафрўз Усмонова    1400  нафардан ортиқ пенсионерга беминнат хизмат кўрсатиб, кексаларнинг дуосини олаётган бўлса, операторимиз Шабнам Ўктамова эса  электрон пул жўнатмаларини  тез ва соз амалга оширишга одатланган.- дейди  почта алоқа бўлими бошлиғи Феруза Махамматова.- Пенсионерларимиз орасида 6 нафар уруш қатнашчиси,  юзлаб меҳнат фахрийлари, 142 нафар ногиронлар бор. – Пенсионер ва ногиронларнинг  пенсия ва нафақаларини ўз вақтида етказиш ходимларимизнинг  асосий вазифаси. Шу боисдан ҳам  турли миллат вакиллари  бўлган  пенсионерларимиздан Любовь Фёдоровна Фёдорова, Павел Андреевич Дургалиев, Саодат Шариповалар  почтальонлар хизматидан миннатдор.
-Бундан ташқари, 120 дан зиёд матбуот нашрлари ва хат-хабарларни  манзилларига етказиш, коммунал тушумлар, электр энергияси, телефон тўловлари, газ тўловларини қабул қилиш билан аҳолига қулайлик  яратилганлигини ҳам таъкидлаш лозим.
Йилнинг тўрт фаслида табиатнинг ҳар қандай қийинчиликларига қарамай ўз ишини масъулият  ва маҳорат билан уддалаётган  почта алоқа  бўлими  ходимларига машаққатли ишингиз ҳамиша   саодат келтирсин, деймиз.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера