"Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси" кўрик танловига марҳамат!

май 24, 2015   - 0 +
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан ҳамкорликда ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларни рағбатлантириш, ёш авлод вакилларида Ватан туйғуси ва мамлакатда рўй бераётган воқеаларга дахлдорлик ҳиссини оширишга кўмаклашиш мақсадида "Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловини ўтказади.
"Энг фаол ёш банк ходими”, "Энг фаол ёш маданият ходими”, "Энг фаол ёш тадбиркор”, "Энг фаол ёш фермер”, "Энг фаол ёш шифокор”, "Энг фаол ёш архитектор”, "Энг фаол ёш дастурчи”, "Энг фаол ёш олим”, "Энг фаол ёш темирйўлчи”, "Энг фаол ёш авиаходим”, "Энг фаол ёш геолог”, "Энг фаол ёш кимёгар”, "Энг фаол ёш кончи”, "Энг фаол ёш машинасоз”, "Энг фаол ёш металлург”, "Энг фаол ёш энергетик”номинациялари бўйича ўтказиладиган танловда иштирок этиш учун касаба уюшмасига аъзо турли соҳаларда фаолият юритаётган 35 ёшгача бўлган фаол ёш мутахассислар таклиф этилади.

 
Танловда қатнашиш учун танлов номинацияси номи кўрсатилган ҳолда талабгор ўзи меҳнат қилаётган корхона касаба уюшмаси қўмитасига қуйидагиларни тақдим қилади:


- иш фаолиятига оид ва эришган ютуқларини акс эттирувчи, тегишли ташкилот раҳбари томонидан имзоланган тавсифий тавсиянома;

-маълумотнома-объективка; 
-паспортнусхаси;

- 2 та (3,5х4,5) оқ фондаги рангли фотосурат (электрон нусхаси билан бирга);

- ўз меҳнат фаолиятида эришган ютуқларини тасдиқловчи ва акс эттирувчи ҳужжатлар;

- яшаш манзили, уй ва иш телефонлари;


- қўшимча равишда ижодий, бадиий ва илмий ишлари нусхалари, янги ишланма ва лойиҳалари, лойиҳани татбиқ қилиш механизми ва унинг самарадорлиги ҳақида маълумотлар, оммавий ахборот воситаларида ўз соҳасига оид мавзуларда чоп этилган мақолалари, ижтимоий-сиёсий фаоллиги, маънавий етуклиги, жамоат ишларида фаол иштироки тўғрисидаги тавсиялар тақдим этилиши мумкин.

 
Асосий мукофот
 
"Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танлови ғолиблари орасидан сараланган мутахассис, яъни янги ишланма ва лойиҳаларига эга бўлган, лойиҳаси самарадорлиги натижасида республика иқтисодиётига ҳисса қўшиладиган, ижтимоий-сиёсий фаол бир нафар ёш мутахассис касаба уюшмаларининг гранти билан тақдирланади.

Танловда ҳар бир йўналиш бўйича 1-, 2-, 3-ўринни эгаллаган ғолиблар Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгашининг эсдалик совға ҳамда дипломлари билан тақдирланади.

 
Танлов тўрт босқичда:

I босқич– 20-30 май кунлари корхона, ташкилот ва муассасаларда;

II босқич– 1-15 июнь кунлари туман (шаҳар) миқёсида;

III босқич– 15-30 июнь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида;

IV босқич– июль ойида республика-тармоқлараро миқёсида ўтказилади.


Танлов ғолибларига мукофотлар 2015 йил сентябрь ойида ташкил этиладиган "Ёш мутахассислар” III республика форумида тантанали равишда топширилади.


Танлов тўғрисида қўшимча маълумотлар Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши орқали берилади.
Қўшимча маълумот учун Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг 0(436) 226-03-73 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

"Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси" танлови Низоми NIZOM.doc

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера