Инновацион лойиҳалар кўрик-танловига марҳамат!

май 27, 2015   - 0 +
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан бирга "Ўзбекистон маҳсулотлари рақобатбардошлигини ошириш ва жаҳон бозорларида мавқеини мустаҳкамлашга йўналтирилган инновацион лойиҳалар кўрик-танлови”ни эълон қилади.

Танлов маҳаллий ва иккиламчи хом ашёларни қайта ишлаш ҳисобига янги турдаги экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришга йўналтирилган бўлиб, қуйидаги 5 та йўналишни қамраб олади:
1. "Озиқ-овқат саноатида экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича инновацион лойиҳа”;
2. "Кимё саноатида экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича инновацион лойиҳа”;
3. "Текстиль саноатида экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича инновацион лойиҳа”;
4. "Қурилиш материаллари саноатида экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича инновацион лойиҳа”;
5. "Машинасозлик ва электротехника саноатида экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича инновацион лойиҳа”.
Танловда қуйидагилар иштирок этиши мумкин:
— тадбиркорлар, фермерлар;
— илмий тадқиқот институти мутахассислари;
— олимлар;
— уюшган тадқиқотчилар жамоаси;
— олий ўқув юртлари ходимлари.
Танловда ҳар бир йўналиш бўйича 3 та ўрин жорий қилинган бўлиб, ғолиблар махсус диплом ҳамда Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан пул мукофотлари билан рағбатлантирилади.
Танловда иштирок этиш ва баҳолаш тартиби, мезонлар ҳамда тақдим этиладиган ҳужжатлар таркиби юзасидан танловни ўтказиш бўйича ишчи штаби ҳисобланган Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасига қуйида келтирилган телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз ёки www.nbu-export.uz сайти орқали маълумот олишингиз мумкин.
Ҳужжатлар 2015 йил 1 июнь — 31 июль кунлари оралиғида ишчи штабга тақдим этилиши лозим (кечиктириб тақдим қилинган лойиҳалар танловга қўйилмайди).

Тошкент шаҳар, Ғ. Ғулом кўчаси,1-уй.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси.
Телефон: 0-371 244-66-35
Факс: 0-371 244-35-28
E-mail: info@nbu-export.uz
web-site: www.nbu-export.uz



 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера