Навоийда “Тоза ҳаво” тадбири 1-босқичи якунланди

май 28, 2015   - 0 +
Республикамиз миқёсида ҳар йили икки босқичда ўтказилиб келинаётган "Тоза ҳаво” ойлигининг биринчи босқичи Навоий шаҳрида муваффақиятли якунланди. Бу тадбир вилоятимизда жорий йилнинг 15 апрелидан 15 майига қадар ўтказилди.
Бу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад атмосфера ҳавосини автотранспорт воситаларидан чиқаётган зарарли чиқиндилар билан ифлосланишини камайтириш ва уларнинг заҳарлилик даражасини текшириш бўйича давлат назоратини кучайтириш ҳамда автомобилларга ёқилғи қўйиш, техник хизмат кўрсатиш шаҳобчаларида, автокорхоналарда, автомобиль йўлларида атроф муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилинишини назорат қилишга қаратилди.
Навоий шаҳри ҳудудида ҳам вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2015 йил 24 мартдаги буйруғига асосан "Қарнаб” блок постида вилоят ИИБ ЙХХБ ходимлари билан биргаликда газоанализатор автотест 10158-рақамли асбоблари ёрдамида автомобиллардан чиқадиган чиқинди заҳарли (CO,CH) газларини ва тутун, шовқин даражасини камайтириш мақсадида шаҳар ҳудудидан ўтувчи ва шаҳарга қатновчи 564 та текширишдан ўтказилди. Текшириш натижалари бўйича хулоса қилинадиган бўлса, вилоятимиз ҳудудида қатновчи аксарият автомашиналар бугунги кунда газда ишлаётгани сабабли чиқаётган зарарли чиқиндилар миқдори кескин камайганлигини кўриш мумкин. Жорий йил 1-чоракда атмосфера ҳавосига ташланадиган зарарли моддалар миқдори 233.72 тоннага камайган.
"Тадбирнинг иккинчи босқичи 10 августидан 10 сентябргача ўтказилиши режалаштирилган. Бугунги кунда табиат билан жамият ўртасидаги мувозанатни бир маромда сақлаш мақсадида аҳоли ўртасида кенг миқёсда олиб борилаётган тарғибот ва тушунтириш ишларини натижадорлиги, самарадорлигига эришишимиз зарур”- дея бизга изоҳ берди Навоий шаҳар табиатни муҳофаза қилиш инспекциси бошлиғи, вилоят Кенгаши депутати А.Жалилов.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера