Навоийда йилига 48 минг дона шприц ишлаб чиқарилади

май 29, 2015   - 0 +
2014 йилнинг охирги чорагидан буён фаолият кўрсатиб келаётган Навоийдаги "BAGIL MEDICAL NEW TECHNOLOGY" Ўзбекистон – Жанубий Корея қўшма корхонасида  5 миллиграмм ҳажмдаги бир марталик шприцлар ишлаб чиқаришни ўзлаштирилди. Йилига 48 минг дона шприц ишлаб чиқариш қувватига эга корхонада 36 нафар мутахассислар меҳнат қилишмоқда. Ушбу корхона 2016 йилдан бошлаб янги тиббиёт воситалари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва уни турларини кўпайтириш билан бир қаторда маҳсулотларнинг 50 фоизини экспортга йўналтириш режалаштирган.
Янги лойиҳаларни ўзлаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётган корхонада эндиликда 1, 2, 10, 50 миллиграммлик шприц ҳамда инфузион тиббиёт системаларини ишлаб чиқариш кўзда тутилмоқда. 2016-2019 йилларда қўшма корхона томонидан Жанубий Корея ва Италия мамлакатлари сармоядорлари иштирокида қиймати 2 миллион 683 минг долларга тенг бўлган, маҳаллий хом-ашёдан жаҳон стандартларига мос стирилланган тиббиёт ватаси тайёрлаш кўзда тутилмоқда. Йилига қарийб 1 минг 100 тонна сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги тармоқда 30 дан ортиқ кишининг бандлиги таъминланади. Йилига 2 миллион 200 минг доллар қийматидаги тайёр маҳсулот экспортга йўналтирилади. Бу ҳақида uz24.uz вебсайтида хабар қилинмоқда. 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера