Навоий Санъат галериясида янги кўргазма

май 30, 2015   - 0 +
Шу кунларда Ўзбекистон Бадиий академияси ва вилоят ҳокимлиги томонидан Навоий шаҳридаги "Санъат галереяси”да ташкил этилган  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ҳодими,  Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, таниқли рассом Нуриддин Калонов асарларининг кўргазмаси давом этаяпти.
Мусаввирнинг "Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан ташкил этилган кўргазмасида унинг кўп йиллик ижод маҳсули  оқ ва қора рангларда ифодаланган бўлса-да, ҳар бир чизгининг моҳирона тасвири киши эътиборини тортмай қолмайди.
Рассомчиликнинг графика ва рангтасвир усулида ижод қилиб келаётган Нуриддин Калонов 1978 йилдан буён ўзи яратган ижод намуналарини кўргазмалар шаклида намойиш этиб келмоқда. Ҳозиргача у киши хорижий давлатларда ва юртимиз бўйлаб 100 дан ортиқ кўргазмаларда ўз расмлари билан  иштирок этган.  Рассомнинг яратган ҳар бир асари кишида кўтаринки бир кайфият уйғотиб, уни ўзга бир сирли дунё сари етаклайди. Асарларда рассомнинг юртимиздаги ўзгаришлар, унинг ўзига хос гўзал табиати, , янгиланишлар, самимий инсонлари қиёфаларидан илҳом олиб уларни ўз суратларида акс эттиришга ҳаракат қилганлигини кўришингиз мумкин. Мусаввирнинг асарлари кўплаб хорижий давлатларда намойиш этилиб, шахсий ва давлат коллекцияларида сақланиб келинмоқда. 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера