Кимёгарларни касб байрамлари билан қутлаймиз!

май 30, 2015   - 0 +
Эртага кимёгарлар ўзларининг касб байрамларини нишонлашади. Шу муносабати билан кеча Навоий шаҳридаги "Ширин” Маданият саройида катта тантанали байрам тадбири ташкил этилиб, корхона жамоасининг  кимё саноати ривожига қўшаётган ҳиссаси эътироф этилиб, меҳнат илғорларига фахрий ёрлиқлар ва совғалар топширилди. Тадбир концерт дастури билан якунланди.
Бугунги кунда корхонада аммиакли селитра, сунъий нитрон толаси, сирка кислотаси, хлор, каустик сода, формалин, метанол, аргон гази, кислород каби 130 турдаги кимё маҳсулотлари тайёрланиб, Хитой, Россия, Қозоғистон, Туркия, Эрон, Покистон, Туркманистон, Болтиқбўйи давлатлари, Болгария каби мамлакатларга экспорт қилинмоқда. Юртимиз кимё саноати бўйича энг йирик ҳисобланган ушбу корхонада Республикамизда биринчи бўлиб аргон, метанол, формалин каби янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди ва йўлга қўйилди. Бугунги кунда корхона янги лойиҳалар устида ишлаб, келажакда кўплаб рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиб, янги иш ўринлари яратилади. Барча кимёгарларни касб байрамлари билан самимий қутлаб, меҳнат зафарларини тилаб қоламиз.
 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера