"Қизилқумцемент" АЖ рекорд даражада даромад қилишга эришмоқда

июн 05, 2015   - 0 +
2014 йилда «Қизилқумцемент» АЖ компаниянинг хабарига кўра, 176 миллиард сўм миқдорида соф фойда олишга эришди. Бу Ўзбекистондаги саноат корхоналари ўртасида даромад олиш бўйича энг юқори кўрсаткич демакдир.
1977 йилда барпо этилиб, ишга туширилган Навоий шаҳридаги йирик саноат корхоналаридан бири бўлган «Қизилқумцемент» Акциядорлик жамиятининг лойиҳа қуввати йилига 3.1 млн.тонна қуруқ ҳолича цемент ишлаб чиқаришга мўлжаллангандир.
Корхонанинг  2013 йилда  қилган даромади 225,9 миллиард сўмни ташкил этган эди.
Унинг устав капитали 447,517 миллар сўмни ташкил этиб , компания хабарига кўра капитал миқдори  1988964 оддий номланган ҳужжатларсиз акциялардан иборат бўлиб, ҳар бири 225000 сўм туради.  Корхона ўз маблағлари ҳисобидан 2014-2016 йилларда 39.6 миллион доллар эвазига модернизациялаш дастурини амалга оширишни кўзда тутмоқда.
Завод режасига кўра йилига 500 минг тонна ишлаб чиқариш қувватига эга янги цемент тегирмони қурилиши , 220/10 кВ қувватли бош пасайтирувчи подстанция ва  клинкер линиясини 3 йил ичида техник жиҳатдан модернизациялаш   кўзда тутилмоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, кўзда тутилган модернизация ишлари амалга оширилиши натижасида корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати 8-10 фоизга ошади. Бундан ташқари корхона  томонидан 2015 йил давомида янги маҳсулотлар яъни йилига 56 минг тонна активлашган оҳак ва 40.5 минг тонна темир бетон плиталари  ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни ҳам режалаштирмоқда.
Давлат раҳбаримизнинг 2015 йил 28 апрелдаги "Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига кўра "Қизилқумцемент” акциядорлик жамияти 51 фоиз давлат улуши сақлаб қолинади, 35.9 фоизи стратегик хорижий инвесторларга сотилади, деб хабар беради review.uz.сайти.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера