НКМКда "Меҳнат кишисига ғамхўрлик" мавзусида матубот анжумани ўтказилди

июн 10, 2015   - 0 +
Навоий кон металлургия комбинати ишчи ходимларини ижтимоий ҳимоялаш билан боғлиқ амалга оширилаётган тадбирлар эътиборга моликдир. Бугунги кунда 59 минг киши меҳнат қилаётган комбинатда ижтимоий дастурларни молиялаштириш бўйича ҳам минтақада ягона ҳисобланади. "Меҳнат кишисига ғамхўрлик” мавзусида оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтказилган  матбуот анжумани асосан комбинатда ишловчиларга қилинаётган ғамхўрликлар, яратилган шарт-шароитлар, комбинатда амалга оширилаётган ишлар, эришилаётган ютуқлар ҳақида ҳикоя қилувчи видео ролик намойиши билан бошланди.
Шундан сўнг НКМК директор ўринбосари ва касаба уюшмалари Кенгаши раиси ҳамда бошқа маъсуллар журналистларнинг саволларига жавоб бердилар.
Комбинат бўйича ишловчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида озиқ овқат маҳсулотлари ва даволаш профилактика хизматлари учун 26 млрд.сўм, мактабгача тарбия муассасалари учун 18.8 млрд.сўм ҳам соғломлаштириш ва намунавий уй-жойлар билан  таъминлаш масалаларига ҳам молиявий маблағлар ажратилиб келинмоқда. Ўтган 2014 йилда,- дейди корхона касаба уюшмаси раиси  И.Рахматов 703 нафар ишчи ва хизматчилар қишлоқ намунали уйлари билан таъминландилар. Айни кунда яна 140 нафар ходимларимизга ана шундай уйлар олишлари учун 7 млрд.сўм миқдорида олдинда тўлаш шарти билан фоизсиз ссудалар ажратиш масаласи комиссияда кўриб чиқилмоқда.
Албатта, ишчи ва хизматчилар ўзларини ҳар томонлама қўллаб-қувватланишига жавобан, улар ҳам комбинатда ишлаб чиқариш режалариниошиғи билан бажарилиши учун астойдил ва самарали меҳнат қиладилар.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера